Бош саҳифа / Янгиликлар / МУРОЖААТЛАР ИЖРОСИ ВА МУДДАТИ МУҲИМ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

МУРОЖААТЛАР ИЖРОСИ ВА МУДДАТИ МУҲИМ

Андижон шаҳрида яшовчи Г. Камолова туристик фирма очиб, тадбиркорликни йўлга қўйиш ҳамда соҳани ривожлантириш ниятида. Бироқ ҳужжат йиғиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. 

Жалақудуқлик С. Самиеванинг маҳалласи ҳудудида ер юзасига чиқиб келаётган зах сувни қочириш масаласида маҳаллий раҳбарларга мурожаатлари бесамар кетмоқда.

Марҳамат туманида яшовчи Ғ. Бегматов эса тадбиркорлик учун ер ажратилса, парранда парвариши билан шуғулланиш ва маҳалладошлари учун 10 га яқин иш ўринлари ташкил этиш ҳаракатида.

Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 2018 йил 23 июнь куни фуқаролар билан мулоқотида юқоридаги каби 120 га яқин талаб, таклиф, ташаббус ва шикоятлар кўриб чиқилди ҳамда мурожаатлар ижросини ўз муддатида таъминлаш юзасидан катта-кичик раҳбарлар зиммасига аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Мурожаатлар таҳлили Андижон шаҳри, Андижон, Асака туманлари ҳокимлари, шунингдек, вилоятдаги тижорат банклари ҳамда ер, мулк кадастр идораси томонидан ҳал этилиши зарур муаммолар сон жиҳатдан кўп эканлигини кўрсатмоқда.


Киритилган вақти: 23/06/2018 17:23 Кўрилганлиги: 2631
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 81
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг