Бош саҳифа / Янгиликлар / Миллатлараро муносабатлар: Дўстлик ришталари яна мустаҳкамланади
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Миллатлараро муносабатлар: Дўстлик ришталари яна мустаҳкамланади

Ўзбекистон ва Қирғизистон республикалари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида вилоятимизга ташриф буюрган Қирғистон делегация аъзолари Андижон шаҳридаги тадбиркорлар фаолияти билан танишар экан, давлатимиз томонидан соҳага бўлган эътибор ва яратилган қулайликлар ўз самарасини бераётганлигини эътироф этдилар.

Кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички бозордан ташқари экспорт географияси кенгайиб бораётганилигини юқори баҳоладилар.



Собиқ ип-йигирув фабрикаси ўрнида ташкил этилган корхоналарда тайёрланаётган автомобилларга бутловчи қисмлар, “Ўзбегим” гипермаркети билан танишув, тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси уларда янада катта таассурот қолдирди.

-Тўғриси, андижонлик тадбиркорлар бу қадар илгарилаб кетгани хақида бошқалардан эшитсам ишонмасдим,-дейди Ўш шаҳридаги “Балширин” хусусий корхонаси раҳбари Арсланбек Маматов,-Корхонамизда йилнинг ўтган даврида 300 минг банка тоғ меваларидан мураббо тайёрласакда, хали кўп ишлашимиз, изланишимиз зарурлигини тушундим. Биздан ўн-ўн беш йил олдинда экансизлар. Яратилган шаройитлар хақида қанча гапирсак оз. Яна тадбиркорларнинг иш тажрибаларидан кўп нарсаларни ўргандик. Ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишни дилимизга тугиб қўйдик.



-Андижонда бундан йигирма йил аввал бўлгандим,-дейди Ўш ТВ директорининг ўринбосари Дилмурод Исманов.- Ўшанда ҳар жойда “Ўзбекистон келажаги буюк давлат!” деган ёзувларни кўриб хайрон бўлганман. Чунки айрим кўчалардаги қаровсизлик, уйларнинг кўримсизлиги бунга эришиш учун жуда кўп вақт кераклигини кўрсатарди. Бугун бутунлай ўзгача манзаранинг гувоҳи бўлдим. Андижон доим байрамона қиёфада эканлигини инкор этиб бўлмайди. Айниқса, маҳалла гузарларининг ободлиги, кекса-ю ёш яратиш, яшнатиш ишқи билан яшаётганини фақат табриклаш керак. Ўзбекистоннинг келажаги бунданда гўзал бўлишига сира шубҳа йўқ.





Қирғизистонлик дўстларимизнинг Бобур боғига ташрифи катта шодиёнага айланди. Бу масканнинг гўзаллиги, табиати ва шукроналик хисси билан яшаётган юртдошларимизни ҳар қадамда байрам қилаётганлиги уларни қувонтирди. Бобур музейи билан танишар эканлар бой тарихимиздан ҳабардор бўлдилар.

Бобур боғида меҳмонлар томонидан ташкил этилган ўтов барчани қувонтирди. Сўз олганлар бу жой келгусида ўзбек ва қирғис халқлари учун қадрли бўлиб қолишлигини билдирдилар.

Икки шаҳар тадбиркорлари иштирокидаги Бизнес форумда ўзаро тажриба алмашиш баробарида келгусидаги ҳамкорлик алоқаларига асос солинди. Бу кун ўзига хос янги даврни бошлашга йўл очишлиги таъкидланди.


Дўстлик тадбири якунида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов икки юрт, икки миллатнинг кўп йиллик дўстлик ришталари яна мустаҳкамланаётганлиги билан табриклади. Андижон ва Ўш шаҳри халқларининг бир бирларига тайёрлаган эсдалик совғаларини топширдилар.

Дўстлик учрашуви ўзбек ва қирғис қўшиқлари асосида тайёрланган концерт дастури билан якунланди.





Киритилган вақти: 11/08/2017 15:32 Кўрилганлиги: 3837
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 114
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг