Бош саҳифа / Янгиликлар / Маҳаллий бюджет юзасидан Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Маҳаллий бюджет юзасидан Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган 5 та устувор вазифалар ижроси борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг ижобий натижаларига кўра, Мамлакатимизда, шу қатори, вилоятимизда ҳам иқтисодиётнинг ўсишини таъминлади.

Бунинг натижасида Давлат бюджети даромадлари қисми бўйича режалаштирилган тушумлар ортиғи билан бажарилиб, бюджет харажатлари, жумладан, муҳим давлат дастурларида белгилаланган вазифалар бўйича харажатларни ўз вақтида молиялаштирилишига эришилди.



Муҳтарам Президентимизнинг қарорига мувофиқ, маҳаллий ҳокимлик органларининг молиявий мустақиллигини ошириш мақсадида, 2018 йилдан бошлаб чораклар якуни билан маҳаллий бюджетга режадан ортиқча туширилган даромадлар тўлиғича маҳаллий ҳокимиятлар ихтиёрига қолдирилаётган бўлиб, қўшимча солиқ заҳираларини излаб топиш орқали тушумларни кўпайтириш ва солиқ базасини кенгайтириш масаласида бир қатор топшириқлар берилган.

Шундан келиб чиқиб, давлат бюджетига 2019 йил давомида туширилиши мумкин бўлган қўшимча даромадлар йўналишлар ва манбалар кесимида ҳисоб-китоб қилинди ҳамда 650 млрд.сўм миқдорида қўшимча маблағ ундириш мажбурияти вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси”га киритилди.

Шу кунга қадар 684.2 млрд.сўм миқдорида қўшимча маблағ ундирилган бўлиб, вилоят ҳокимимизнинг саъй ҳаракатлари билан йил якунига қадар тасдиқланган режа кўрсаткични 1 трлн.сўмга ортиғи билан бажариш кўзда тутилмоқда.

Бунинг натижасида жорий йилнинг якуни билан вилоятда давлат бюджетига жами 3 трлн. 348 млрд.сўм даромадлар туширилади ва режа кўрсаткичи 142,6 фоизга бажарилади.

Шу ўринда жорий йилда вилоятда давлат бюджетининг даромади ўтган 2018 йилдагига нисбатан 1 трлн. 593 млрд.сўмга ёки 190.8 фоизга ошганлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Маълумот учун; 1-чоракда 191.9 млрд.сўмга, 2-чоракда 211.0 млрд.сўмга, 3-чоракда 179.9 млрд.сўмга ортиғи билан бажарилди. 4-чоракда эса режа кўрсаткичини 417.2 млрд.сўмга ортиғи билан бажариш чоралари кўрилмоқда.




Вилоят маҳаллий бюджетининг харажатлари жорий йилда Халқ Депутатлари Кенгаши томонидан қабул қилинган параметрлар доирасида ижро этилмоқда.

Маҳаллий бюджет ижроси давомида харажатларни молиялаштиришнинг устивор йўналишлари сифатида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ижтимоий нафақалар, Ҳукумат қарорлари ва Давлат дастурлари ижроси учун бюджетда кўзда тутилган харажатлар, шунингдек, бюджет муассасаларининг озиқ-овқат, дори-дармон, коммунал тўловлари бўйича харажатлари белгиланиб, барча харажатлар тўлиқ молиялаштирилмоқда.

Вилоят маҳаллий бюджети харажатларининг 2019 йил учун аниқланган режаси 3 трлн. 952 млрд.сўмни ташкил қилиб, режага нисбатан ижрони 100 фоизга бажариш чоралари кўрилмоқда. Жумладан,

- Умумий таълим соҳаси бўйича 1 трлн. 660 млрд.сўмга, Мактабгача таълим соҳаси бўйича 371.2 млрд.сўмга, Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 983.9 млрд.сўмга, Маданият, спорт ва фан соҳаларида 75.6 млрд.сўмга, Бошқарув органлари сохасида 124.6 млрд.сўмга, Капитал қурилиш сохасида 92.1 млрд.сўмга, Иқтисодиёт тармоғи сохасида 120,5 млрд.сўмга, шунингдек, Аҳолини турмуш фаровонлигини ошириш харажатлари ёки ўзини-ўзи бошқарув органлари томонидан бериладиган ижтимоий нафақа ҳамда моддий ёрдамларга 198.6 млрд.сўм миқдоридаги маблағларни молиялаштириш ишлари амалга оширилди.




Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига асосан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, стипендиялар, пенсиялар ҳамда ижтимоий нафақалар миқдори 1 августдан 10 фоизга оширилиб, ушбу мақсадларга бюджетдан қўшимча равишда 280 млрд. 946 млн.сўм миқдорида маблағлар ажратилди.

Жорий йил бошида тасдиқланган бюджет маблағлари ҳисобига вилоятимизда бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан;

Умумий таълим тизимига қарашли 42 та мактабнинг том қисми, 34 та мактабнинг қўрғон деворлари, 98 та мактабнинг иситиш тизими ва қозонхоналари, 36 та мактабнинг хожатхоналари, шунингдек, 44 та мактабнинг ички қисмлари ва ташқи фосадлари жорий ҳамда капитал таъмирдан чиқарилди. 

Мактабгача таълим тизимига қарашли 57 та боғчанинг том қисми, 26 та боғчанинг қўрғон деворлари, 75 та боғчанинг иситиш тизими ва қозонхоналари, 16 та боғчанинг хожатхоналари, шунингдек, 49 та боғчанинг ички қисмлари ва ташқи фосадлари жорий ҳамда капитал таъмирланди. 



Соғлиқни сақлаш тизимига йил бошида ажратилган маблағлар ҳисобидан 7 та касалхонанинг том қисми, 6 та муассасанинг кўрғон девори, 8 та муассасанинг хожатхоналари таъмирланди, 16 та даволаш ва профилактика муассасаларининг иситиш тизимлари таъмирланиб янги русумдаги энергия тежамкор қозонлар ўрнатилди. шунингдек, 22 та муассасанинг ички қисмлари ва ташқи фосадлари жорий ҳамда капитал таъмирланди. 

Маҳаллий ҳокимликларнинг балансида бўлган 150 та кўчаларда 85.4 км масофадаги ички йўллар тўла таъмирдан чиқарилди. Шаҳар ва туманлардаги 45 та қабристонларда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, Инвестиция дастурига мувофиқ вилоятимизда 2019 йилда 88 та муассасада қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди. Жумладан;

19 та умумтаълим мактаби, 35 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та касб-ҳунар коллежи ҳамда 21 та соғлиқни сақлаш муассасалари реконструкция қилинди.

6 та умумтаълим мактаби, 2 та мактабгача таълим муассасаси капитал таъмирланди ҳамда 2 та умумтаълим мактаби, 2 та мактабгача таълим муассасаси янгитдан қурилди.

Қишлоқлар ва маҳаллалар қиёфасини тубдан ўзгартириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари тўғрисидаги Фармон ва Қарорлари қабул қилинган.

Ушбу дастурлар доирасида жорий йилда вилоятимизнинг 14 та туманларидаги 42 та, Андижон ва Хонобод шаҳарларидаги 6 та маҳаллаларда кенг кўламдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Жумладан;

37 та умумтаълим мактабларида, 18 та мактабгача таълим ташкилотларида ҳамда 6 та тиббиёт муассасасида жами 61 та объектларда 211,5 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида 308,3 км масофага сув тармоғи тортиш, 31 та янги қудуқларни қазиш ва 18 та мавжуд қудуқларни реконструкция қилиш ишларини амалга оширилиб, бажарилган ишлар хажми 53,9 млрд. сўмни ташкил этади.

Булардан ташқари, 392 та кўчаларнинг 447,8 км масофадаги ички йўллари таъмирдан чиқарилди ва ушбу мақсадларга 71,1 млрд сўм миқдорида маблағлар йўналтирилди.




Президентимизнинг ҳарбий хизматчиларга қулайликлар яратиш ва ҳизмат шароитларини янада яхшилаш борасида берган топшириқларига мувофиқ, вилоятдаги бир қанча ҳарбий қисм биноларини таъмирлаш ва жихозлаш ишлари олиб борилиб, маҳаллий бюджетда шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан 46,4 млрд.сўм миқдорида маблағлар ажратилди.

Жорий йил давомида вилоят ҳокимимизнинг ташаббуслари билан жами 139 та ижтимоий соха муассасаларида, шундан, 30 та боғчаларда, 40 та мактабларда, 54 та соғлиқни сақлаш ҳамда 15 та бошқа объектларида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Булардан ташқари, 34 та қабристон ободонлаштирилди, 101 та кўчаларнинг 46.7 км қисми асфальтланди, 56 та кўчаларнинг 48.5 км қисми шағалланди, шунингдек, 153 та объектларда 648 км ичимлик суви тармоғи тортиш, 124 дона қудуқларни қазиш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди. 

Биргина Марҳамат туманида “Обод туман” дастури доирасида 5 та боғча, 6 та мактаб ва 9 та қабристонлар таъмирланган бўлса, 18 та кўчаларнинг 17.6 км қисми асфальтланди, 6 та объектларда 28 км ичимлик суви тармоғи тортиш, 1 дона қудуқлар қазилди ва реконструкция қилиниб, 51,5 млрд. сўмлик ишлар бажарилди.

Худди шундай Обод туман дастури доирасида Шаҳрихон туманида ҳам 5 та боғча, 5 та мактаб, 7 та соғлиқни сақлаш ва 11 та қабристонлар таъмирланган бўлса, 65 та кўчаларнинг 91.5 км қисми шағалланди ва 5 та кўчанинг 22.7 км асфалтланди, 48 та объектларда 218 км ичимлик суви тармоғи тортиш, 25 дона янги қудуқлар қуриш ҳамда 34 дона қудуқлар реконструкция қилиш ишлари олиб борилиб, 71,1 млрд.сўмлик ишлар бажарилди.




Ушбу рақамларга эътибор қаратишларингизни сўрайман. Юқорида келтирилган объектларда бугунги кунга қадар 914,5 млрд.сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилди ҳамда бажарилган ишлар учун йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 154,3 млрд.сўм, даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 332 млрд.сўм жами 486.3 млрд.сўм миқдорида маблағлар ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мираманович Мирзиёевнинг жорий йил 16-17 май кунлари Апдижон вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси борасида 303 та ижтимоий соха муассасаларда мавжуд ностандарт буржуйка иситиш мосламалари энергия тежамкор қозонларга алмаштириш кўзда тутилган бўлиб, мазкур ишлар вилоят ҳокимимизнинг сай харакатлари билан 498 та муассасада амалга оширилди. Бажарилган ишлар хажми 107.5 млрд.сўмни ташкил этади.

Қисқача қилиб якунланаётган йилда вилоят маҳаллий бюджетидан ажратилган маблағларни манзилли ва мақсадли сарфлашга эришдик дейишимиз мумкин.

2020 йил Давлат бюджети лойиҳаси халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланиб, биринчи марта қонун шаклида қабул қилинди.

 “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан жорий йилнинг 21 ноябрида қабул қилинди ва Сенат томонидан 30 ноябрда маъқулланди.

Қабул қилинган Қонунига мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб хамма маҳаллий бюджетлар мустақиллиги белгиланди ҳамда тегишли ҳокимликларга ва уларнинг мутасадди идораларига маҳаллий бюджетларни мустақил равишда шакллантириш ваколати берилди. Хар бир бюджет ўзининг даромадидан келиб чиқиб харажатлар миқдорини ошириши ёки камайтириши мумкинлиги белгилаб кўйилди.

Бунда, давлатимиз раҳбари Шавкат Мираманович Мирзиёевнинг кўрсатмасига кўра, вилоятларнинг вилоят бюджетини тўғри шакллантирганликлари юзасидан хулосалар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар хокимликлари томонидан шакллантирилган бюджетларнинг тўғрилиги юзасидан хулосалар молия бош бошқармалари томонидан берилмоқда.

Шулар билан бир қаторда Қонун билан маҳаллий бюджетларнинг даромадлари манбалари тасдиқланди. Унга мувофиқ, вилоят бюджети даромадлари қуйидаги манбалар ҳисобига шаклланади.

1. Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари;

2. Электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

3. Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;

4. Давлат божлари, жарималар, йиғимлар, давлат бюджети даромадига ўтказиладиган мол-мулк, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича ажратмалар, дивидендлар ва хусусийлаштиришдан тушадиган даромадлар;



Шунингдек, Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (Президентимиз қарори билан тасдиқланадиган йирик солиқ тўловчиларникидан ташқари);

Туманлар ва шаҳарлар даромадлари эса қуйидаги солиқ тушумлари ҳисобига шаклланади.

1. Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари;

2. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкларини ижарага беришидан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи;

3. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

4. Қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, бундан цемент хом ашёси ва оҳактош мустасно.

Шунингдек, Қонунда берилган ваколатга асосан, маҳаллий ҳокимликларни кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш бўйича маъсулиятини ошириш орқали маҳаллий бюджетлар даромадлари базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлашга бўлган манфаатдорлигини кучайтириш мақсадида, вилоят бюджетига тушуши керак бўлган ягона солиқ тўлови ҳамда давлат активларини ижарага беришдан тушумлар тўлиғлигича шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига ўтказилади.

Бундан ташқари, маҳаллий бюджетлар даромадлари ҳамда харажатлари ўртасидаги тафовутларни қоплаш мақсадида, даромадларни қайта тақсимлаш ҳамда тренсфертлар ажратиш кўзда тутилмоқда.

Бунда, Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини вилоят бюджети ҳамда шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетлари ўртасида тақсимлаш;

- мобил алоқа хизмати ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан, пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра тегишинча ҳудудлар аҳолиси сонининг республика аҳолиси сонидаги улушига мувофиқ шаҳарлар ва туманларга ўтказилади.




Келаётган йил учун таклиф этилаётган бюджет харажатлари лойихасида, бюджет тизимини очиқ ва шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик ва депутатлик назоратини кенгайтириш, бюджет маблағларидан самарали ва манзилли фойдаланиш кўзда тутилган.

Шуни айтиб ўтиш жоизки Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 2020 йилда умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасаларида ишловчи ходимларнинг иш хақи ва ажратма харажатлари Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим вазирликлари орқали Республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда ушбу муассасаларнинг тўртинчи гуруҳ харажатларини молиялаштириш ишлари тегишли туманлар ва шаҳарлар бюджетларида қолади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги қошидаги насос станциялари ва энергетика бошқармалари, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, умум фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш харажатларини молиялаштириш ишлари Республика бюджетидан вилоят бюджетига ўтказилди.

Вилоят маҳаллий бюджетидан молиялаштирилиб келинаётган ўзини ўзи бошқариш органлари орқали тайинланадиган ижтимоий нафақалар ҳамда давлат санитария-эпидемиология назорати туман ва шаҳар марказларини сақлаш харажатлари шаҳарлар ва туманлар маҳаллий бюджетларига берилди.

2020 йил учун барча ҳокимликларнинг захира жамғармалари ўзларининг бюджет харажатларининг умумий кўрсаткичидан 1,5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилади.

Келаётган 2020 йилда вилоят бюджети харажатлари таркибининг 53,2 фоизини ёки 588 млрд. 659 млн.сўми иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ташкил этади.

Вилоят бюджети харажатларини соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, ижтимоий соҳа харажатларига 620 млрд. 905 млн.сўм ёки жами харажатларнинг 56,1 фоизини йўналтириш таклиф этилмоқда.

Энг катта соҳалардан бири бўлган умумий таълим харажатларига 218 млрд.сўм сўм миқдорида маблағ ажратилади.

Хусусан, ихтисослаштирилган таълим муассасаларини сақлаб туриш, жумладан, мактаб интернатларда таълим олаётган ўқувчиларни озиқ-овқат, дори-дармон, гигиена воситалари, юмшоқ ва қаттиқ жиҳозлар билан таъминлаш, қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларини оммавий ахборот воситаларига обуна қилиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида кўмир захирасини яратиш каби харажатлар мавжуд бўлиб, уларга 65.7 млрд.сўм миқдорида маблағлар ажратиш режалаштирилмоқда.

Бунда, махсус ёрдамчи мактаб интарнатларида, айрим фанларга ҳамда спортга ихтисослаштирилган мактаб интернатларда таълим олаётган ўқувчиларимизни сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш ишларига ажратилаётган маблағларни 25 фоизга ошириш ва 29,2 млрд.сўмга етказиш кўзда тутилмоқда.

- Мактабгача таълим сохасига келаётган йилда 

8.2 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилади. Ушбу маблағлар асосан мактабгача таълим ташкилотларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида марказлашган тартибда кўмир заҳирасини яратиш ишларига йўналтирилади.

- Соғлиқни сақлаш харажатларига 342,9 млрд.сўм сўм ёки жорий йилдагига нисбатан 125 фоизга кўп маблағ ажратилади.

Соғлиқни сақлаш муассасалари учун дори-дармонлар ва озиқ-овқат харажатларини ўтган йилларга нисбатан ўртача 1.15 баробарга кўпайтириш ва 33.6 млрд.сўм миқдорида маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Келаётган 2020 йилда соғлиқни сақлаш тизимидаги ихтисослаштирилган муассасаларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, малакали кадрлар билан таъминлаш, соғлиқни-сақлашнинг бирламчи бўғинларини ривожлантириш, шунингдек, электрон ахборот алмашиш тизимини модернизация қилиш ишларига катта эътибор қаратилиб, ушбу мақсадларга маҳаллий бюджетдан 5.8 млрд.сўм миқдорида маблағларни йўналтириш кўзда тутилмоқда.

Иқтисодиётга қилинадиган харажатлар миқдори 82 млрд.сўмни ташкил этиб, жорий йилга нисбатан 71.3 млрд.сўмга ёки 7 баробарга кўпайтирилмоқда.

Бу асосан умум фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш харажатларини республика бюджетидан маҳаллий бюджетига ўтказилиши ҳисобига тўғри келиб, мазкур тадбирларга 75 млрд.сўм маблағ йўналтириш кўзда тутилмоқда. 

Шунингдек, ҳокимликлар тасарруфига ўтказилган йўлларга махсус белгилар ўрнатиш ҳамда чизиқлар чизиш билан боғлиқ харажатларига 415,1 млн.сўм миқдорида маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

2020 йилдан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги қошидаги насос станциялари ва энергетика бошқармалари, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларини маҳаллий бюджетлардан молиялаштиришга ўтказилмоқда. Ушбу ташкилотларни сақлаш харажатларига маҳаллий бюджетдан 178,6 млрд.сўм миқдорида маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.  

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини сақлаш харажатларига 73 млрд. 100 млн.сўм сўм ёки жорий йилдагига нисбатан 2.0 баробарга кўп маблағлар ажратилади.

Тасдиқланган инвестиция Дастури доирасида 2020 йилда ахолини табиий офатлардан сақлаш тадбирлари борасида олиб борилаётган ишлар, жумладан, "Тентаксой", “Майлисой” ҳамда "Қорадарё" қирғоқларининг айрим худудларида мустахкамлаш ишлари давом эттирилиб, бундан ташқари Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманларида ички ишлар бўлимларининг сақлаш изоляторлари қуриш, Андижон ва Избоскан туманларда Мурувват уйларини реконструкция қилиш ишларига маҳаллий бюджетдан 57 млрд.сўм миқдорида маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

Умумий қилиб олганда, 2020 йилги вилоят бюджетининг солиқ тушумлари бўйича даромадлари режаси 1 трлн. 286 млрд.сўм, юқори бюджетдан олинадиган трансфертлар миқдори 616,2 млрд.сўм миқдорида белгиланиб, вилоят бюджетининг харажатлари эса 1 трлн. 902 млрд.сўмни ташкил қилмоқда.

Қуйи даражадаги маҳаллий бюджетлардан маблағ олувчи бюджет муассасаларининг иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловларини ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида, шаҳарлар ва туманлар маҳаллий бюджетларига жами 796,1 млрд.сўм, шундан 616,2 млрд.сўми республика бюджетидан, 179,9 млрд.сўми вилоят бюджети даромадлари ҳисобидан мақсадли трансфертларни ажратиш белгиланмоқда.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Киритилган вақти: 18/12/2019 17:34 Кўрилганлиги: 2772
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 142
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг