Бош саҳифа / Янгиликлар / Кун давомида 875 та қоидабузарлик аниқланди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Кун давомида 875 та қоидабузарлик аниқланди

Андижон вилоятида ўтказилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш куни профилактик тадбирларида ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари фаол иштирок этдилар.

Унга 156 нафар йўл патруль хизмати инспекторлари ҳамда 32 та махсус хизмат автомашиналари жалб этилди. Андижон шаҳридаги “Жаҳон буюм ва ҳунармандчилик бозори”, “Янги бозор” ҳамда “Эски шаҳар” деҳқон бозорлари ҳудудида тарғибот-ташвиқот гуруҳи ходимлари фуқароларга йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига қатъий амал қилиш, серқатнов кўчаларни кесиб ўтишда пиёдалар учун белгиланган жойлардан юриш кераклиги ҳақида кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди.


Шунингдек, профилактик тадбирлар давомида йўл патруль хизмати инспекторлари шаҳар-туман ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари ҳамда давлат солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида жойлашган 8 та автотранспорт воситаларини таъмирлаш устахоналари, 7 та йўловчи ташиш билан шуғулланувчи уюшмалар ҳамда 2 та автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаларининг ишчи-хизматчилари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

-Тадбир давомида жами 4330 та транспорт воситалари текширувдан ўтказилди, - дейди Андижон вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, капитан Шамсиддин Усмонов. - ЙПХ ходимларининг ҳушёрликлари билан 875 та қоидабузарликлар аниқланди. Ушбу ҳолатларнинг 36 таси ҳайдовчилар транспорт воситасини маст ҳолатда бошқараётганлиги, 107 таси тезликни белгиланган меъёрдан ошириш, 13 таси ҳаракатланиш вақтида уяли алоқа воситасидан фойдаланиш, 16 таси эса светофор ишораларига амал қилмасликни ташкил этади. Булардан ташқари, шу куни йўловчи ташиш қоидасини бузган 163 нафар, тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқарган 86 нафар ҳайдовчи ҳамда 439 та бошқа турдаги қоидабузарликлар содир этган шахслар аниқланиб уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Ўтказилган тадбир давомида вилоят ҳудудидаги 163 та таълим муассасасида ўқувчи ва талабалар ўртасида йўлларда ҳаракатланиш қоидалари мавзусида очиқ мулоқот ҳамда давра суҳбатлари ўтказилиб, содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили ва унинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама этилиб, аянчли оқибатлари акс эттирилган видеолавҳалар намойиш этилди.

Умуман олганда, ўтказилган профилактик тадбирлар ҳар бир ҳаракат иштирокчисини ҳушёр бўлишга, содир этилган ҳар қандай қоидабузарлик нафақат ўзини балки ўзгаларнинг ҳаётига ҳам хавф-хатар солишдан огоҳлантирди.

Мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев таклифи билан ҳафтанинг пайшанба кунлари ташкил этилаётган жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика тадбирлари ўз самарасини бермоқда.



Киритилган вақти: 03/03/2017 08:17 Кўрилганлиги: 4644
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 108
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг