Бош саҳифа / Янгиликлар / Конституция куни муборак!
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Конституция куни муборак!

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, шаҳар ва туман ҳокимликларидан фаоллар, вилоят ҳамда шаҳар-туман халқ депуталари Кенгашларининг депутатлари, сиёсий партиялар ва нодавлат нотижорат ташкилотларидан вакиллар иштирок этдилар.  











Маросимда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов чиқиш қилиб, нутқ сўзлади. Вилоятимиз раҳбари  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимга йиғилганлар орқали бутун вилоятимиз аҳлини табриклар экан, олдимизда турган улкан мақсад ва вазифаларга ҳам тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида вилоят ҳокими Президентимиз фармони кўра “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан мукофотланганларни бир гуруҳ юртдошларимизн қутлади ва мукофотларни топширди. Байрам дастури санъаткорларнинг чиқишлари билан янада файзли ўтди.

 



Охирги ўзгариш: 10/12/2018 15:55 Кўрилганлиги: 3458
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 148
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг