Бош саҳифа / Янгиликлар / Жамиятнинг муҳим бўғини
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Жамиятнинг муҳим бўғини

Андижонда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши аъзолари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви мутасаддилари, вилоят, туман бўлимлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Айни пайтда ушбу тузилма аҳоли турли қатламлари манфаатини ифода этиш баробарида, уларнинг фаоллигини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этаётир.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш вазифалари белгиланган.

Анжуманда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолияти билан боғлиқ қатор масалалар муҳокама этилди. Хусусан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашини тузиш, аъзоларини тасдиқлаш, кенгашнинг намунавий низоми лойиҳасини кўриб чиқиш, тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларини сайлаш, ижро аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш, кенгаш раиси, раиснинг ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари лавозимларини жорий этиш сингари қатор масалалар кўриб чиқилди. Кенгашнинг намунавий низоми лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича фикр алмашилди.

– Президентимиз ташаббуси билан маҳалла институти фаолияти тубдан такомиллаштирилмоқда, – дейди Шаҳрихон туманидаги “Муллабой” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Санобар Йўлдошева. – Аниқ тизим жорий этилаётгани, кенгаш аъзолигига қатор ташкилотлар раҳбарлари киритилгани ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Конференцияда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раиси этиб Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов, унинг биринчи ўринбосари вазифасига Қ.Ризаев ва тегишли тартибда бошқа ўринбосарлар сайланди.

Тадбирда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши таъсис конференциясига делегатлар сайланди. Ҳудудий кенгашлар қошида жамоатчилик назорати гуруҳини ташкил этиш бўйича вазифалар белгиланди.

манбаа: uza.uz


Киритилган вақти: 04/05/2017 08:20 Кўрилганлиги: 3891
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 139
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг