Бош саҳифа / Янгиликлар / Истиқболли лойиҳалар: Янги корхонага пойдевор қўйилди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Истиқболли лойиҳалар: Янги корхонага пойдевор қўйилди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев вилоятимизга ташрифи чоғида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бўш турган биноларда корхоналар ташкил этиш орқали ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш юзасидан ўз таклифларини билдирган эди.

 Орадан ўтган қисқа вақт ичида бу борада сезиларли натижаларга эришилди. “ANDIJON SILK СO” масъулияти чекланган жамияти ва Хитойнинг “Tongxing Juncheng” компанияси ҳамкорлигида “ “Андижон силк” корхонасининг ташкил этилгани фикримиз далилидир.


Янги лойиҳа “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таклифи асосида амалга оширилмоқда. Корхона учун 2017-2021 йилларда 6 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан Андижон туманидаги “Оқёр-ХХ1 аср” МЧЖ ҳудудидан 2.5 гектарер майдони ва ноль харид қийматида бинолар ажратилди.

Пилла етиштириш ва қайта ишлаш йўналишидаги мазкур қўшма корхона қурилиши ҳамда янги яратилган маҳаллий тут навининг тақдимот тадбирида сўз олган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан пиллачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Илгаргидан фарқли равишда “кумуш тола”ни ярим тайёр маҳсулот холида экспорт қилиш билан чекланмай, тайёр буюмга айлантириб даромадни ошириш кўзда тутилаётганини билдирди.

Шундан сўнг отахонлар дуоси билан рамзий қозиқ қоқилиб, қурилиш ишлари бошланди. Йил охирига қадар махсус қуртхоналар, қуруқ пиллани қайта ишлаш, ипак ўраш, ипак хомашёси ишлаб чиқариш, эшиш ва тикув цехлари ташкил этиш режалаштирилди. Энг муҳими, келгуси йилда 300 та, 2021 йилга бориб 1000 та доимий иш ўрни яратилади.



Келгуси йили корхона ишга тушиши билан ипак толасидан тайёрланган маҳсулотлар экспортга йўналтирилади. Беш йилдан сўнг хорижликларга йилига 12 миллион АҚШ долларилик тоза ипак буюмлари етказиб бериш билан иқтисодий манфаатдорлик кескин ортади.

Пиллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ва қайта ишлаш корхоналарининг раҳбарлари озуқа масаласида ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб топдилар. Марҳамат туманидаги “Ипак” фермер хўжалигида етиштирилаётган янги тут навидан барпо этилган плантация ипак қурти озуқасининг асосига айланаётганига ишонч ҳосил қилинди. Кўп йиллик изланишлар натижасида яратилган “Ўзбекистон дурагайи” нави одатдагиларга нисбатан ўн баробар кўп ҳосил бериши кўрсатиб ўтилди.

Тадбир якунида хитойлик ҳамкорлар соҳа истиқболи ва олдинда турган вазифалар хусусида ўз фикрларини билдирдилар.



Киритилган вақти: 16/08/2017 09:52 Кўрилганлиги: 3781
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг