Бош саҳифа / Янгиликлар / ИНСОН МАНФААТЛАРИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛИШ ҲАЁТИЙ ТАМОЙИЛГА АЙЛАНИШИ ШАРТ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ИНСОН МАНФААТЛАРИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛИШ ҲАЁТИЙ ТАМОЙИЛГА АЙЛАНИШИ ШАРТ

Ислоҳотларлар ижобий натижа бериши учун, аввало, раҳбарлар ва одамларимиз  ўзгариши керак, дея таъкидлаган эди. Ҳамда бир қатор вазифалар қаторида халқ билан узлуксиз мулоқот ва инсон манфаатлари учун хизмат қилиш, барча даражадаги раҳбарлар учун нафақат мажбурият, балки ҳаётий тамойилга айланиши шарт. Аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотлар ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш янги йилда ҳам фаолиятимизнинг муҳим ва ажралмас қисми бўлиб қолади”.

 

                                                                                              Муҳтарам Юртбошимизнинг  Олий Мажлисга 

                                                                         Мурожаатномасидан






Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг 26 январь куни фуқаролар қабули эрталабки 09.00 дан тунги соат 23.00 га қадар давом этди. Мулоқотда вилоятимиз шаҳар ва туманларидан келган 115 нафар юртдошимизнинг оғзаки мурожаатларини тинглади. Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтган ушбу қабулда турли муаммолар билан келган фуқаролар ва юридик шахслар иштирок этдилар.

Учрашув давомида уй-жой, банк-кредит, ишга жойлашиш, тиббиёт, таълим сифати,  ичимлик суви каби  муаммолар кўтарилди. Шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасига тааллуқли, тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги мурожаатлар қайд этилди.  Бирма бир суҳбат асосида вилоят ҳокими юқоридаги каби мурожаатлар ижроси юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.

 Ушбу қабулда шунингдек, вилоят ташкилот ва корхоналарининг мутасаддилари ҳам аҳоли мурожаатларини тингладилар. 103 нафар фуқаронинг мурожаатлари бўйича тегишли соҳа вакиллари жойнинг ўзидаёқ муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилдилар. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси 25 та, вилоят адлия бошқармасига 19 та, судлар тизимида 30 та ҳамда Мажбурий ижро бюроси томонидан 8 та мурожаатлар вакиллар томонидан кўриб чиқилди, ҳуқуқий тушунча ва маслаҳатлар берилди ҳамда аризалар қабул қилинди. Бир сўз билан айтганда, ушбу 103 нафар фуқаронинг ўз муаммолари бўйича вилоят ҳокимига мурожаат қилишларига ҳожат ҳам қолмади.

 



                                                                                                                                                                 


                                                                                                                                                                                 Вилоят ҳокимлиги                                                                                                                                                                            Матбуот хизмати бўлими



Охирги ўзгариш: 29/01/2019 15:26 Кўрилганлиги: 3194
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 141
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг