Бош саҳифа / Янгиликлар / Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига Мажбурий ижро бюроси томонидан тўлов гувоҳномалари топширилди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига Мажбурий ижро бюроси томонидан тўлов гувоҳномалари топширилди

Ўтганларни хотирлаш, уларнинг руҳини шод этиш, кексаларни эъзозлаш халқимизга хос юксак фазилатдир.

збекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига кўра, мамлакатимизда  9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан шаънини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларни моддий рағбатлантирилиб келинмоқда.





     Давлатимиз рахбари ташаббуси билан бошланган мехр-оқибат, бағрикенглик ва умуминсонийликка қаратилган хайрия тадбирлари Бош прокуратура хузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари иштирокида хам давом эттирилмоқда. Хусусан,  президентимизнинг кўрсатмаларига асосан вилоятимизда уруш қатнашчилари ва ногиронларни яшаб келаётган хонадонларидаги электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви истеъмоли учун  300 минг сўмлик тўловларни амалга ошириш имконини берувчи гувохномалар топширилмоқда.

Шулардан бири, Олтинкўл туманидаги, “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғинининг, “Қўрғонча” кўчасида истиқомат қилувчи Хўжамберди ота Турғуновдир. Отахон ўша машъум урушда                     11 марта жарохатланиб, ўзининг айтишича бир оёғини жанггохда қолдириб келган. Яратганнинг инояти, ўзининг енгилмас матонати ва жасорати билан  бугун у оиласи даврасида қарилик гаштини сурмоқда. Байрам муносабати билан Хўжамберди отага Мажбурий ижро бюросининг вилоят ва туман вакиллари томонидан коммунал тўловларни амалга ошириш имконини берувчи гувохнома топширилди.

Пахтаобод туманида хам бу каби тадбирлар давом этмоқда. Яъни, 95 ёшни қаршилаб фарзандларининг, набираларининг ардоғида юрган Умарали ота Отабоевнинг хонадонига кирилди. Бюро ходимлари яқинлашиб келаётган 9-май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан отахонни табриклаб унга тўловларни амалга оширувчи гувохномаларни топширишди.

Шу куннинг ўзида Қўрғонтепа туманига хам борилди. Бу ерда уруш қатнашчиси Айтбай ота Алимбековнинг хонадонига кирилиб, отахоннинг холидан хабар олинди. Бюронинг вилоят ва туман вакиллари томонидан уруш фахрийси байрам муносабати билан муборак этилди. Уларга хам 300 минг сўм миқдорида коммунал тўловларни амалга ошириш имконини берувчи гувохнома топширилди. Жорий йилда ўзининг 98 ёшини қаршилаган отахон бугун 6 нафар фарзанд, 50 нафар набира ва 20 дан зиёд чевараларнинг ардоғида. Шу куни тамандаги 31 мактаб ўқувчилари хам Айтбай отанинг холидан хабар олиш мақсадида унинг яшаш уйига киришди. Шунингдек ўзларининг табрикларини изхор этишди.    



Охирги ўзгариш: 15/05/2018 11:25 Кўрилганлиги: 4066
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 123
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг