Бош саҳифа / Янгиликлар / ҲАР СОҲАДА ЕТАКЧИСАН, ЖОН АНДИЖОНИМ!
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ҲАР СОҲАДА ЕТАКЧИСАН, ЖОН АНДИЖОНИМ!

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан вилоятимиз марказида жойлашган Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтган"Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" бош ғояни ўзида мужассам этган бадиий-мусиқий байрам тантанасидан репортаж

Азиз ва мўътабар Ватанимиз Ўзбекистоннинг довруғини, ўтган йигирма етти йиллик машаққатли ва шарафли даврда қўлга киритган муваффақиятларини бугун дунё ҳамжамияти эътироф этмоқда. Мана шу табаррук заминда яшаётган ҳар бир кишининг қалбида "Ватанимиз Мустақиллигини мустаҳкамлаш учун қандай ҳисса қўшяпман?" деган саволга жавоблар рўйи рост юз очиб турибди. Жуда қисқа фурсатда оламшумул ўзгаришлар бўй кўрсатяпти. Янги босқичдаги тараққиётнинг ўзига хос ва мос йўл харитаси сифатида эътироф этилаётган Ҳаракатлар стратегияси юртимизда яшаётган ҳар бир оила, ҳар бир фуқаро ҳаётида ижобий ифодасини топаётир.

Муҳтарам Юртбошимизнинг узоқни кўра билиш салоҳияти ривожланишнинг истиқболли йўлларига олиб чиқяпти. Эришилаётган янги-янги марралар юртимизда мустаҳкам тинчлик ва осойишталик қарор топганидан далолатдир.

Халқимиз ислоҳотлар самарасини турмуш фаровонлигининг изчил ортиб бораётганида, яшаш шароитлари ва стандартларининг янги поғонага кўтарилаётганида, деб билади. Ҳаёт даражасини белгилайдиган замонавий уй-жойлар, сифатли истеъмол товарлари, дун-ёвий талаблар асосидаги таълим, юқори малакали тиббиёт инсон манфаатларига хизмат қиляпти. "Обод маҳалла", "Обод қишлоқ", "Ҳар бир оила – тадбиркор", "Ёшлар – келажагимиз" дастурлари ижросини вилоятнинг ҳар бир ҳудудида, турли соҳаларда ҳар кунги ўзгаришларда кўриш мумкин.

Вилоят марказидаги Алишер Навоий номидаги маданят ва истироҳат боғининг амфитеатрида жамулжам бўлган байрам тантанаси қатнашчилари, каттаю кичик ҳамюртларимиз билан суҳбатлашар эканмиз, уларнинг юз-кўзида ўз ҳаётидан, фаровон кунлардан мамнунлик, хотиржамлик, хурсандчилик, ҳамжиҳатлик туйғулари намоёнлигига гувоҳ бўлдик. Теварак-атрофдаги анвойи гуллар, ҳали оқшом қўнмай ложувард кўк сиртидаги юлдузлар каби порлаётган минглаб турфа чироқларга боқиб, байрам декорациялари йилдан-йилга мукаммаллашиб бораётганини кўрамиз.

Тадбирда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан таклиф этилган меҳнат фахрийлари, давлатимизнинг юксак унвонлари, орден ва медалларига сазовор бўлган ҳамюртларимиз, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар, ишлаб чиқариш илғорлари, оммавий ахборот воситалари ходимларииштирок этдилар.

... Чорлов мусиқаси байрам шодиёнаси бошланганидан дарак берди. Карнай-сурнай садолари Андижоннинг мусаффо осмони узра жаранг сочди.

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов шодиёна иштирокчилари ҳамда улар орқали вилоятнинг барча аҳолисини айём билан самимий қутлади.

– Энг улуғ, энг азиз байрам – миллий ўзлигимиз, фахру ғуруримиз, ор-номусимиз сифатида тарих зарварақларига олтин ҳарфлар билан битилган сана – Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 27 йиллик байрами андижонликларга ўзгача шукуҳ вакўтаринкилик бағишламоқда, – деятаъкидланди. – Шу кунгача эришилган юксак марралар, қувончли натижалар, тараққиёт йўлидаги дадил одимлар оқилона, халқчил сиёсат самарасидир.

Шаҳарларимиз кўркига кўрк қўшилаётгани, аҳоли учун муносиб шароитлар яратилаётгани, ёш авлод саломатлиги, камолоти, йўлида олиб борилаётган ҳаётбахш ислоҳотларга бутун дунё ҳайрат кўзи билан қарамоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Байрам тантаналари доирасида мамлакатимиз Президенти Фармонига кўра давлат мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ ҳамюртларимизга вилоят ҳокими юксак орден ва медалларни топширди.

Мумтоз мусиқа садолари остидаги тадбир муқаддимасида халқимизнинг тарих зарварақлари театрлаштирилган ҳолда намойиш этилди. Истиқлол туфайли мамлакатимизда юз бераётган янгиланишлар залвори, ҳар кимни кун сайин ҳайратга соладиган янгиликлар, бунёдкорлик ишлари шеъру қўшиқ, саҳна кўринишларида тўла-тўкис акс этди.

Байрам тантаналари совғаларга бой бўлди. Жумладан, китобхонликни тарғиб қилишга қаратилган Президент қарорига асосан вилоят ҳокимининг ташаббуси билан ўтказилган китобхонлик акцияси якунлари эълон қилинди.

Унга кўра, китоб жавонларини тўлдиришга 3 минг дона бадиий адабиёт билан муносиб ҳисса қўшган "Ўзавтотранс" агентлиги Андижон вилоятибошқармаси бошлиғи Ўткирбек Машрапов биринчи ўрин соҳиби бўлди. Ғолибга вилоят ҳокимининг совғаси - "Спарк" автомашинаси топширилди. Шунингдек, Андижон давлат тиббиёт институти жамоаси иккинчи, республика маънавият-маърифат маркази вилоят бўлими учинчи ўринни эгалладилар. Уларга ҳам қиматбаҳо совғалар - музлатгич ва телевизор туҳфа қилинди.

Халқимизнинг севимли санъаткорлари томонидан мусиқий хазинамиздан ўрин олган ноёб ашулалар жаранглади.

Болалар – бизнинг эртамиз, қувончимиз. Тантанада уларнинг чиқишлари, завқ билан рақсга тушишлари, қувноқ ашулалари иштирокчиларга кўтаринкилик, қувонч ва ҳаяжон улашди. "Бу гўзал юрт", "Хўп ажойиб юртим" дастурлари қойилмақом жаранглади.

... Андижонлик спорт усталари жаҳон майдонларида Ватанимиз байроғини баланд ҳилпиратмоқдалар.Индонезияда ўтказилаётган ХVIII ёзги Осиё ўйинлари мусобақаларида марҳаматлик Омадой Отақўзиева ҳамда хонободлик Руслан Нурудиновнинг рақибларидан устун келиб, жаҳонни лол қолдирганликлари навқирон авлоднинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратилаётганлиги самарасидир.Мусобақадан сўнг Руслан Нурудиновнинг блиц-интервьюсидаги: "Дунё ўзбекни, Ўзбекистонникўриб қўйсин! Ҳали мамлакатимиз спортчилари яна кўплаб марраларни эгаллаши, шубҳасиз" деган сўзлари барча юртдошларимизни тўлқинлантириб юборди.

Вилоят спортчиларининг кўргазмали чиқишлари ҳам ҳаяжонли кечди. Ватанпарварлик руҳи билан суғорилган ҳарбий қўшиқлар янгради. +ўшиққа ҳамоҳанг ҳарбийларимизнинг шаҳдам одимлар билан саҳна бўйлаб енгил ҳаракат қилишлари, ўзларининг жисмоний ва жанговар маҳоратларини намойиш этишгани кўпчиликда катта таассурот қолдирди.

Андижонда турли миллат вакиллари бир мақсад йўлида, гўзал ва бетакрор диёримизни янада обод этиш ниятида меҳнат қилмоқдалар. Байрам дастурида кўнгиллардаги орзу-умидлар нақадар яқин эканлиги, эзгу мақсадлар бир-бирига уйғунлиги байналмилал тарзда намоён бўлди. Вилоятимиздаги миллий-маданий марказлар томонидан тақдим этилган "+удратли куч асли дўстлик қўрғони" номли композицияни тантана қатнашчиларибир олам ҳаяжон билан томоша қилдилар.

Файзли оқшомда санъат усталари ва ёш эстрада юлдузларининг куй-қўшиқлари шодон олқишлар, рақсларга уланди. Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ғиёс Бойтоев, Марат Ҳакимов, Самандар Ҳамроқулов, "Ниҳол" давлат мукофоти совриндорлари Дилноза Акбарова, Ойбек ва Нигора, Моҳларой Бўтаева, Гулмира Абдулаҳатова,таниқли хонандалар Мир-одил Ҳакимов,Аслбек Нигматов ва бошқалар айём иштирокчилари қалбига хуш кайфиятбахш этдилар.

– Байрамга оиламиз, ўзим қурган уйда яшаётганлар билан бирга келдик, – дейди "Жалақудуқ" давлат унитар корхонаси қурувчиси Обиджон Маматқулов – Мустақилликнинг 27 йиллиги маҳалласида ҳар 15 кунда битта уйни қуриб битказяпмиз.Худди ўзим учун қурётгандек завқ-шавқ билан ишлаяпман. Янги кўчиб ўтганлар кўзидаги, юзидаги, дилидаги қувонч чарчоқни ҳам аритади.

– Мен бир она, оддий инсон сифатида вилоятимиздаги ўзгаришлардан фахрланиб, қувониб яшаяпман, – дейди ана шу маҳаллада яшовчи Зуҳрахон Юсупова. – Андижон шаҳриМуқимий кўчасидаги 29-умумий уйда умримнинг 15 йили ўтди. Каталакдек хонадонда уч хўжалик, 3 болам билан қисиниб-қимтиниб кун кечирганларим ортда қолгани рост бўлсин. Аввало, Юртбошимизга, вилоят ҳокимига, қолаверса, кунни тунга улаб ишлаётган қурувчиларга раҳмат. Ўзгариб бораётган гўзал Андижонимиз жамоли, ундаги бунёдкорлик ишлари, иқтисодиётнинг мустаҳкамланиб бораётгани, барча-барчаси, халқ учун, инсон манфаати учун эканлигидан яшнаб кетасиз. Биз жаннатмонанд шундай юртда яшаётганлигимиздан ҳамиша фахрланамиз. Фарзандларимизни шу Ватанга муносиб қилиб тарбиялашга ҳаракат қиламиз.

Она Ватанимизнинг муаззам тўйи барчанинг кўнглига хушнудлик, фахр ва ифтихор бағишлади. Байрам шукуҳи диллардан дилларга кўчди.

Тинч ва осуда ҳаётда яшаш ҳар бир юртдошимиз учун ниҳоятда қадрли эканлигини англаш яратиш, интилиш, эртанги кунга бўлган ишонч, Президентимиз таъбири билан айтганда, ҳар бир инсоннинг бу ҳаётдан рози бўлиб яшашига имкон бераётир. Аслида бизнинг тақдиримиз мана шу Ватан билан боғлиқ. Шундай юртда яшаш ҳар биримизнингтолеимизга битилган бахтдир. Бу бахтга шукроналик келтириб, меҳнатимиз билан Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшаётганимиз дилларга сурур бағишлайди.


Охирги ўзгариш: 03/09/2018 13:21 Кўрилганлиги: 3280
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 92
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг