Бош саҳифа / Янгиликлар / ХАЛҚАРО МАҚОМ САНЪАТИ АНЖУМАНИ БОШЛАНДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ХАЛҚАРО МАҚОМ САНЪАТИ АНЖУМАНИ БОШЛАНДИ

Шаҳрисабзда давом этаётган Халқаро мақом санъати анжуманига вилоятимизнинг санъат, маданият, ижод аҳли ҳам алоҳида тайёргарлик кўриб, унинг юксак савияда ўтишига ҳисса қўшмоқда. Ҳақиқийбайрамга айланган фестиваль ўзбек миллий мақом санъатининг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш, уни асраб авайлаш, ривожлантириш, ёш авлод қалбида қадриятларимизга бўлган ҳурмат ва эътибор туйғуларини камол топтириш, халқлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлашни мақсад қилган.



Икки йилда бир маротаба Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ўтадиган фестиваль Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкиллаштирилади. Унда “Мақом мусиқа санъати ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни” мавзусида илмий амалий конференция ҳамда мақом ансамбллари, хонанда ва созандаларнинг кўрик танловини ўтказиш ва муносибларни рағбатлантириш кўзда тутилган. Баҳолашда мақом намуналарининг асл миллий ҳусусиятлари, бадиий ва эстетик маъно мазмуни, ижрочиларнинг маҳорати, миллий кийиниши, саҳна маданияти асосий мезон қилиб олинади.

1 та бош соврин, 6 та 1-, 2-, 3-ўринларга ҳамда 6 та йўналишлар бўйича ғолибларга пул, совға ва мукофотлар топширилади.

Анжуман муносабати билан тарихий маскан - Амир Темур ҳиёбони ўзгача қиёфа касб этган. Оқсарой атрофидаги майдонлар, ҳудудлар, миллий анъана ва қадриятларни акс эттирувчи сценарий ва дастурлар устида иш олиб борилди. Илмий симпозиум, жаҳон мақом санъати ва ўзбек мақом санъати усталари иштирокидаги чиқишлар, ёш мақом ижрочилари танлови, шунингдек, илмий-ижодий тақдимотлар, давра суҳбатлари ташкил этилди. 1 минг 600 кишилик махсус амфитеатр барпо этилиб, ҳар бир вилоят ўз йўналиши бўйича чиқишлари, мусиқий композициялари билан иштирок этмоқда.

Анжуманда 70 дан зиёд давлатлардан мақомчилар ташриф буюрган. Бундан ташқари хорижлик сайёҳлар йирик мусиқа фестивалини томоша қилиш учун мақсадида мамлакатимизга келганлар.

10 сентябрга қадар давом этадиган анжуман кўнгилларга шукуҳ ва кўтаринкилик бахш этишда давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, анжуманда вилоятимиздан 150 дан зиёд делегация иштирок этмоқда.


Киритилган вақти: 06/09/2018 19:17 Кўрилганлиги: 3448
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 111
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг