Бош саҳифа / Янгиликлар / ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИГА ХИЗМАТ МАШИНАЛАРИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАЛАРИГА ХИЗМАТ МАШИНАЛАРИ

 “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”

                                                                                         Ш.М.Мирзиёев.


Президентимизнинг жойларда Халқ қабулхоналари, виртуал қабулхонаси ташкил этилганидан кейин халқнинг реал ҳаётидан хабардор бўлиш, одамларнинг кўп йиллик муаммоларини, талаб ва эҳтиёжларини яқиндан ўрганиш, уларни ҳатто жойида ҳал этиш, зарур чора-тадбирларни белгилаб, ижтимоий адолатни таъминлаш имконияти пайдо бўлди. Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармони билан Халқ қабулхоналарига қўшимча ҳуқуқ ва вазифалар юкланди. 2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади.  Замонавий хизмат автомашиналари чекка қишлоқларда ҳам аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш имконини беради.



Ана шу муносабат билан Андижонда вилоят ҳамда шаҳар-туман Халқ қабулхоналарига замонавий хизмат автомашиналари –«Cobalt» автомобиллари топширилди. Тадбирда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов, Халқ қабулхоналари мудирлари, шунингдек, вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Вилоятимизда айни пайтда жами 16 та шаҳар ва туман Халқ қабулхоналари аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Ўтган давр давомида уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, тадбир давомида вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов йиғилганлар билан суҳбатлашар экан,  Халқ қабулхоналари халқимизнинг неча йиллик орзу-армонларини ушалтириш мақсадида ташкил этилганлигини,   мамлакатимизда кечаётган янгиланишлар жараёнидан тез фурсатда ўзининг муносиб ўрнини топиб, ҳар бир ҳудуд ва соҳадаги реал манзарани, асл ҳолат ва мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал қилиш йўлида янги ғоялар, амалий таклиф ва ташаббуслар юзага келадиган, уларни ҳаётга татбиқ этишнинг аниқ механизмлари ишлаб чиқиладиган марказларга айланиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди.  

 

Вилоят ҳокимлиг Матбуот хизмати



Охирги ўзгариш: 05/02/2019 11:43 Кўрилганлиги: 574
 
Жами мурожаатлар: 1346 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 254 (19%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 87
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг