Бош саҳифа / Янгиликлар / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Сессияга  "18-Норбўта" округи депутати Қодиржон Абдуллаев раислик қилди Сессия кун тартиби бўйича аввало 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти тингланди.


Ундан сўнг Халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида, Халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида, Халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш, Андижон вилояти ҳокими томонидан Қўрғонтепа туман ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисида, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси маслахат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш хақидаги масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди. 


        Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан Қўрғонтепа тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган  Эргашев Авазбек Якубжанович номзоди Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунинниг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани Кенгаши томонидан тасдиқланди.

          Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг қўшма мажлиси маслаҳат кенгаши аъзолигига Ўзбекистон Республикаси “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддаси ва Сайлов Кодексининг 79-моддасига асосан Халқ депутатлари Қўрғонтепа туман Кенгашининг қарорига номзод тасдиқланди. Мазкур қарор Халқ депутатлари Қўрғонтепа вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари қўшма мажлиси Ҳайъатига тақдим этилди.



Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Охирги ўзгариш: 15/01/2020 16:55 Кўрилганлиги: 2761
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 105
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг