Бош саҳифа / Янгиликлар / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЎСТОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЎСТОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Сессия кун тартиби бўйича аввало 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раисининг ахбороти тингланди.


Ундан сўнг Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида, Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида, Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш, Андижон вилояти ҳокими томонидан Бўстон туман ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисида, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақидаги масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди.


Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан Бўстон тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган Мамадалиев Иномжон Солижонович номзоди Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунинниг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгаши депутатлари томонидан тасдиқланди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Киритилган вақти: 15/01/2020 16:50 Кўрилганлиги: 2579
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг