Бош саҳифа / Янгиликлар / ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИ ЯНАДА ОШАДИГАН БЎЛДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИ ЯНАДА ОШАДИГАН БЎЛДИ

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан электр энергияси таъминоти йўналишида қиш мавсумини беталафот ўтказиш, юзага келаётган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш, ишчи-хизматчиларга қулайликлар яратиш мақсадида ҳамда  22 декабрь – Энергетиклар куни муносабати билан  “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ва унинг тизимидаги туман, шаҳар электр таъминоти корхоналарига хизмат автомашиналари топширилди.







Тадбирда сўз олган  вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов,  тақдим этилган ушбу 10 та “Дамас” хизмат автомашиналари, шубҳасиз, соҳа ходимлари фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг юксалиши, ҳаётимизнинг турли жабҳаларида ислоҳотларни самарали амалга оширилишида электр энергияси таъминоти тизими корхоналарининг роли беқиёс ҳамда бу борада вилоятимизда ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, қиш мавсумига тайёргарлик доирасида вилоятда 1 минг 425 километр масофадаги электр тармоғи, 528 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди ҳамда янгилари ўрнатилди.

“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қишлоқ ҳудудларида электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилди. 12 миллиард 360 миллион сўм маблағ эвазига 53 километр узунликдаги электр энергияси тармоғи реконструкция қилинди, 270 километрлик тармоқ таъмирланди, 61 километр янги тармоқлар тортилди. Бундан ташқари, 51 та янги трансформатор ўрнатилиб, 156 таси таъмирланди.

 

 

 

                                                                                            Вилоят ҳокимлиги          

       Матбоут хизмати бўлими

                                                                                                                       



Охирги ўзгариш: 25/12/2018 16:37 Кўрилганлиги: 416
 
Жами мурожаатлар: 1345 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 253 (19%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 77
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг