Бош саҳифа / Янгиликлар / ФАОЛ МЕҲНАТКАШЛАР ТАҚДИРЛАНИШДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ФАОЛ МЕҲНАТКАШЛАР ТАҚДИРЛАНИШДИ

Вилоят ҳокимлигида  “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан бир гуруҳ илғорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда  вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов йиғилганларни қўшалоқ байрам билан табриклар экан, Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини, мамлакатимизда соҳани ривожлантириш, бу соҳада меҳнат қилаётганларнинг меҳнатларини қадрлаш борасида бир қатор қарор ва фармонларни ҳаётга тадбиқ этилаётганлигини таъкидлади. Айниқса, ўтган  йилдан бошлаб ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимиз бўйича “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” сифатида нишонланишининг Қонун билан белгилаб қўйилиши, соҳани ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида юқори натижаларга эришиш учун қилинаётган самарали меҳнатларда тобланган, ўзларининг камтарона меҳнатлари билан ўз ҳиссаларини қўшган меҳнаткашларнинг  ҳукуматимиз томонидан унвонлар билан тақдирланиши ҳам ушбу соҳа республикамизнинг энг муҳим соҳалари қаторида бўлиб қолишини алоҳида эътироф этди.  


 

 






Жорий йилдаги қишлоқ хўжалигида эришган улкан ютуқлари, аҳолига қишлоқ хўжалиги масҳулотлари етказиб беришдаги хизматлари ҳамда соҳани ривожлантиришдаги меҳнатлари учун қуйидагилар Президентимизнинг фармони билан Ўзбекистон Республикаси “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан бир гуруҳ вилоятимиз меҳнаткашларидан 28 нафари мукофотландилар. Шунингдек, “Илғор фермер” кўкрак нишони билан Булоқбоши туманидаги “Сарбонтепа фахри” фермер хўжалиги раҳбари Эркинбой Ўрмонов ҳамда   Қўрғонтепа туманидаги “Назаров Асилбек” фермер хўжалиги раҳбари Асилбек Назаровлар тақдирланишди. Балиқчи туманидаги “ “Бахтиёржон ерлари” деҳқон хўжалиги раҳбари Бахтиёржон Етмишов эса  “Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишони билан эътирофга сазовор бўлди.

         Шунингдек, ўзининг томорқасидан самарали фойдаланиб, эл дастурхонига сифатли ва арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришдаги камтарона хизматлари учун “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари билан Жалақудуқ туманидаги “Қўртқи” МФЙ “Наврўз” маҳалласида истиқомат қилувчи томорқа эгаси Алимжон Зокировни, Марҳамат тумани “Алитепа” МФЙ “Деҳқонобод” кўчасида яшовчи томорқа эгаси Қодиржон Тошболтаев,  Асака тумани “Арғин” МФЙ, “Илғор” кўчасида яшовчи томорқа эгаси Адҳамжон Исроилов ҳамда  Бўз тумани “Пиллакор” МФЙ “Ниҳол” кўчасида яшовчи тадбиркор томорқачи Қахрамонжон Олимовларни мукофотлангандилар.

         Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, янги лойиҳалар билан соҳа тармоқларида ишлаб чиқаришни кучайтиришдаги хизматлари, деҳқончиликда илмий фан технологияларини жалб қилишдаги самарали меҳнатлари учун Пахта селекцияси уруғчилиги, етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Андижон илмий-тажриба станцияси катта илмий ходимлари  Абдурашид Қосимов ҳамда Хусанбой Эгамовлар,  “KHANTEX-GROUP” МЧЖ таъсисчи Ўткир Рўзиев, МЧЖ шаклидаги “KONTEKS-TASHKENT” корхонаси таъсисчиси Суружу Мехмет Давут,  Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти ҳамда  Тошкент Давлат Аграр Университети Андижон филиали жамоалари Ҳукуматимиз  ташаккурномаларига сазовор бўлдилар.

Шунингдек, Андижон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, халқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришдаги кўп йиллик мардона меҳнатлари, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришинни янада ривожлантириш, ер майдонларидан унумли фойдаланишни ташкил этишдаги самарали хизматлари, жамоат ишларидаги фаол иштироки учун 40 нафар вилоят фаоллари вилоят ҳокимининг Фахрий Ёрлиғи билан тақдирландилар.



Киритилган вақти: 08/12/2018 19:11 Кўрилганлиги: 3088
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 167
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг