Бош саҳифа / Янгиликлар / Буюк бобокалонимизга эҳтиром
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Буюк бобокалонимизга эҳтиром


   Вилоятимиз аҳли буюк қомусий олим, шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллигини ўзига хос кўтаринки руҳда қарши олди. Ўзининг дилбар ғазаллари, илмий ва тарихий асарлари билан жаҳон маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган улуғ алломанинг таваллуд куни чинакамига адабиёт байрамига айланди.



Ҳаво совуқ бўлишига қарамай, эрталабдан майдонга республикамизнинг таниқли бобуршунос олимлари, давлат арбоблари, андижонлик ижодкорлар, корхона ва ташкилотлар вакиллари, талаба ва ўқувчилар, қўшни вилоятлардан келган шоиру ёзувчилар, чет эллик меҳмонлар жам бўлдилар. Шоҳ ва шоир ҳайкали пойига алвон гуллар қўйиб, таъзим бажо этдилар.

Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Хуршида Қўчқорова ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиевлар очишиб. Бобур мирзо қолдирган бой адабий мероснинг жаҳон адабиёти нодир хазинасидан ўрин олганини, “Бобурнома” 70 дан зиёд мамлакатлар музейларида сақланаётганлигини, 30 дан ортиқ тилларга таржима қилинганлигини ифтихор билан эътироф этдилар.



Шундан сўнг Ўзбекистон халқ шоирлари Сирожиддин Саййид, Тўлан Низом, афғонистонлик навоийшунос олим, Бобур номли халқаро жамоат фондининг Афғонистон давлатидаги бўлими раҳбари Абдуллоҳ Руйин, Ўзбекистонм халқ артисти, Бобур сиймосини яратган санъаткор Муҳаммадали Абдуқундузов, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Нилуфар Саматова Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди хусусида тўлқинланиб сўзладилар.

- Биз Бобур деганда, ўзбек халқининг буюк тимсолларидан бирини тушунамиз, -дейди афғонистонлик ўқитувчи Саид Кабир Камол. – У нафақат буюк саркарда, шунингдек, олим ва шоир сифатида ҳам Ўзбекистондан ташқарида – Ҳиндистон, Афғонистон ва бошқа давлатларда танилган инсондир. Мен ҳозирда ўзбек классик шоирлари жумладан, Бобур ижодини кенг ўрганмоқдаман...

Адабиёт байрами Бобур халқаро фондининг анжуманлар залида ўтган илмий конференцияда давом этди.

 


Охирги ўзгариш: 15/02/2018 16:13 Кўрилганлиги: 3507
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 141
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг