Бош саҳифа / Янгиликлар / БОШ ПРОКУРАТУРАНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

БОШ ПРОКУРАТУРАНИНГ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган хусусий тадбиркор Ш.Юсуповнинг Президентга йўллаган видеомурожаати юзасидан

Бош прокуратура томонидан интернет ижтимоий тармоқларида фуқаро Ш.Юсупов ва унинг тарафдорлари томонидан эълон қилинган видеомурожаатлар ўрганилди.

Унга кўра, Ш.Юсупов онлайн-аукцион орқали 326,0 млн. сўмга мулк сотиб олганлиги, лекин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  органлар ушбу мулкни ундан олиб қўйиш мақсадида асоссиз равишда унга нисбатан жиноят иши қўзғатиб, уни қамоққа олмоқчи эканлиги, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ваъда берган бўлсада, жиноят иши бўйича тергов Андижон вилоят прокуратурасидан Наманган вилоят прокуратурасига ўтказилмаганлигини билдирган.

Аниқланишича, Ш.Юсупов раҳбарлигидаги “Yu.” МЧЖ аукционда иштирок этиб, Олтинкўл туманидаги ферма бино-иншоотларини 326,0 млн. сўмга сотиб олган.

Мазкур ферма бино-иншоотлари Ш.Юсуповга тилхат асосида топширилиб, аукционга қўйилмаган бино-иншоотлар, мол-мулклар ва чорва моллари тегишли тартибда олиб чиқиб кетилиши тушунтирилган.

Ш.Юсуповнинг мурожаатига асосан Мажбурий ижро бюроси (МИБ) Андижон вилоят бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, МИБ ходимлари томонидан ҳужжатларга аукционда сотилган мулк ҳақида нотўғри маълумотлар киритилганлиги ҳолати юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари давомида ферма бино-иншоотлари Ш.Юсупов томонидан сотиб олинган бўлсада, МИБ ходимлари томонидан огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, аукцион савдоларига қўйилмаган ва ғолиблик баённомасига киритилмаган 300,0 млн. сўмлик қурилиш маҳсулотларини сотиб юбориб, жуда кўп миқдордаги мулкларни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 22 октябрь куни Ш.Юсупов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Бундан ташқари, гумонланувчи Ш.Юсупов муқаддам содир этган жиноятлари учун 15.01.2014 йилда ЖИБ Наманган вилоят судининг ҳукмига асосан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми, 210-моддаси 3-қисми “б” банди ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Қайд этилган жиноят ишининг тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган бўлиб, терговни ҳудудийлигига кўра Наманган вилоят прокуратурасига ўтказилишига зарурият аниқланмаган.


Манба: www.prokuratura.uz


Киритилган вақти: 23/10/2019 23:05 Кўрилганлиги: 2419
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг