Бош саҳифа / Янгиликлар / БЕЛАРУСЬ РЕСПУБЛИКАСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ АНДИЖОНГА ТАШРИФ БУЮРДИ.
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

БЕЛАРУСЬ РЕСПУБЛИКАСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ АНДИЖОНГА ТАШРИФ БУЮРДИ.

Бугунги кунда Беларусь билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар дўстона руҳда давом этиб, икки мамлакат ҳудудлари, хўжалик субъектлари, илм-фан, маданият ва бизнес вакиллари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилмоқда.






Ўзбек-беларус ҳамкорлиги ва ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятимизга ташриф буюрган Могилев вилояти губернатор ўринбосари Руслан Страхар бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Меҳмонларнинг ташрифи давомида ўзбек ва беларус тадбиркорлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари,  ўзаро товар айланмасини кўпайтириш ва турли соҳаларда ҳамкорликни янда кенгайтириш бўйича янги инновацион йўналишлари устида изланиш масалалари муҳокама қилинди.

-         Могилевликлар помидор, бодринг ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт асосида истеъмол қиладилар. Имкон бўлса, мана шу маҳсулотларни андижонликлар етказиб берсалар -, деган таклифни ўртага ташлади делегация раҳбари

Шунингдек, меҳмонлар зиравор етказиб бериш масаласига ҳам алоҳида тўхталдилар. Беларуслар томонидан ўзбек зираворлари алоҳида эътироф этилди.

Музокаралар фақат оғзаки келишувлар билан чегараланмасдан шу куннинг ўзида бир қатор инвестицион битимлар имзоланди.

Куннинг иккинчи ярмида беларуслик тадбиркорлар “Uz Auto Motors” автомобиль заводи, пахтачилик кластерига мослашган  “KHANTEX  GROUP” МЧЖ, “Хонобод” санаторияси ҳамда Избоскан туманида барпо этилган мевали мураббо ишлаб чиқаришга мослашган компанияни кўздан кечирдилар. 



Киритилган вақти: 25/07/2019 14:13 Кўрилганлиги: 2698
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 220
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг