Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Янгиликлар / Баҳорни соғинган диллар завқу шавққа тўлди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Баҳорни соғинган диллар завқу шавққа тўлди

Офтобнинг тафтидек иссиқ меҳрли аёллар байрами баҳорни бошлаб келди. Гулгун чеҳралар табассуми оламни нурга

тўлдириб юборди, гўё. Кўкламни соғинган соҳибалар бир-бирини йўқлаб, меҳр-муҳаббат ила дийдорга ошиқдилар.

Вилоят ҳокимлиги томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган тантана ана шундай ҳаяжонли дийдорлашув бўлди. Бу даврадан узоқ йиллар юртимиз гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшган фахрий аёллар, мунис онахонлар, ҳар соҳада ибрат намуналарини кўрсатиб меҳнат қилаётган хотин-қизлар жой олдилар.




 


 


Тантана иштирокчиларини вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов табриклаб, вилоятдаги барча хотин-қизларга самимий тилаклар билдирди. Бир гуруҳ фидойи опа-сингилларимизга вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

«Тошкент премиум» тантаналар саройида ёзилган тўкин дастурхон атрофига жам бўлган аёлларга катта байрам дастури намойиш этилди.

Таниқли санъаткорлар – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов, Санобар Раҳмонова, севимли хонандалар Баҳром Назаров, Ҳулкар Абдуллаева, Миродил Ҳакимов, Шаҳзод Собиржонов, Гулмира Абдулаҳатова, сўз устаси Зокир Очилдиев ва «Мерос» дастасининг раққоса қизлари баҳорни, куй-қўшиқни соғинган дилларга завқ-шавқ улашдилар.

Зеро, бу гўзал ҳаётни нурларга тўлдириб турган мўътабар аёллар ҳамиша эъзозу эҳтиромга лойиқдир.

Суратларда: тантананинг бир гуруҳ иштирокчилари ва раққосалар чиқиши.



Охирги ўзгариш: 18/06/2018 09:40 Кўрилганлиги: 352
 
Жами мурожаатлар: 1278 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 265 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг