Бош саҳифа / Янгиликлар / Асака туманидаги “Тантана” тўйхонасида 21 боланинг суннат тўйи ўтказилди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Асака туманидаги “Тантана” тўйхонасида 21 боланинг суннат тўйи ўтказилди

Андижон вилоятининг Асака тумани марказидаги “Тантана” тўйхонасида Асака, Шаҳрихон, Балиқчи ва Олтинкўл туманларидан 21 боланинг суннат тўйи ўтказилди. 

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси доирасида вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, туманлар ҳокимликлари ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган тантанада тўй болаларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

Тўй болалар карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. 

– Ушбу тадбирлар ҳар бир фуқаро давлатимиз ва ҳукуматимиз эътиборида экани, айниқса, ёш авлодга кўрсатилаётган улкан ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси бўлмоқда, – дейди Асака тумани ҳокими ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Муқаддас Қурбонова. – Давранинг тўрида миллий либосларда ўтирган болалару уларнинг ота-оналари ва яқинлари юз-кўзидаги қувончни кўриб, шундай меҳри дарё халқ вакили, ёшу кексасини бирдай эъзозлайдиган мустақил давлат фуқароси эканингдан фахрланиб кетасан киши. Буларнинг барчаси истиқлол ва Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар самарасидир. 

– Маҳмуджонгинамнинг суннат тўйи катта тантана билан ўтаётгани, унда таниқли санъаткорлар иштирок этаётганидан ичимга сиғмай кетаяпман, – дейди Асака тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи Майрамхон Охунова. – Бундай тўйни, болагинамга шунча совға берилишини орзу ҳам қилмаганман-да. Болаларимизга кўрсатилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбарига, ҳукуматимизга, барча саховатпеша инсонларга миннатдорлик билдираман. 

Болажонларга вилоят ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотларнинг совғалари, Халқ банки томонидан ҳисобига 1 миллион сўмдан маблағ қўйилган омонат дафтарчалари топширилди. 

манбаа: uza.uz


Киритилган вақти: 19/05/2017 08:50 Кўрилганлиги: 4178
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 193
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг