Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Янгиликлар / Араб шайхи Андижонда
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Араб шайхи Андижонда

Жорий йилнинг 11-12 июнь кунлари Саудия Арабистон қироллигининг Аjlan&Bros. Group компаниясининг раҳбари Шейх Ал Мухаммад Абдулазиз Ал-Ажлан бошчилигидаги 26 нафар делегациянинг Андижон вилоятига ташрифи амалга оширилди.


 
  
   



Ташрифнинг биринчи куни 11 июнь 2018 йил:

         -  Шейх Ал Мухаммад Абдулазиз Ал-Ажлан бошчилигидаги делегация Андижон халқаро аэропортида вилоят ҳокимининг ўрибосари С.Хабибуллаев ҳамда бир қатор вилоят мутасаддилари томонидан кутиб олинди ва вилоят ҳокимлиги биносида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Х.Эгамбердиев  ҳамда Шейх Ал Мухаммад Абдулазиз Ал-Ажлан бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳамда Андижон вилояти ва “Ajlan&Bros Group” компанияси ўртасида текстил ҳамда туризм (мехмонхона хизмати) соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашув давомида меҳмонларга Андижон вилоятининг инвестицион салоҳияти тўғрисидаги презентация тақдимоти ва ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар таклифлари билан таништирилди. Учрашув якунида томонлар бир-бирларига эсдалик совғалари топширди.

        

         Ташрифнинг иккинчи куни 12 июнь 2018 йил:

 

         “Боғишамол” меҳмонхонасининг  конференциялар залида  вилоят ҳокимлиги ҳамда бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда “Ajlan&Bros Group” компанияси вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилиб, учрашувда меҳмонлар томонидан кўтарилган масалалар (солиқ, божхона, электр-энергия, газ сув) атрофлича муҳокама қилинди.

         Учрашувдан сўнг делегацияга меҳмонхона ташкил этиш учун таклиф этилган Андижон шаҳридаги собиқ “Наврўз” ўйингоҳи ва қурилиши тугалланмаган “Сарбон” меҳмонхоналари билан  таништирилди.

         Шундан сўнг, Шайх бошчилигидаги делегацияга Жалақудуқ туманидаги завод қурилиши ва пахта етиштириш учун таклиф қилинган жойлар билан таништирилди. Шу билан бирга меҳмонлар Хўжаобод туманидаги “Файз М” ва “Нил Гранит” корхоналирига ташриф буюриб, уларга корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолияти яқиндан таништирилди.

         

         Тушликдан сўнг Асака туманидаги “Сабо ҳамкор” МЧЖ томонидан мева-сабзавотлар етиштириш бўйича гидропоника усулида ташкил этилган иссиқхоналар билан таништирилди.

         






Охирги ўзгариш: 14/06/2018 15:24 Кўрилганлиги: 133
 
Жами мурожаатлар: 1265 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 252 (20%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг