Бош саҳифа / Янгиликлар / ОЛТИНКЎЛДА БИР КУН! КУННИНГ ИККИНЧИ ҚИСМИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ОЛТИНКЎЛДА БИР КУН! КУННИНГ ИККИНЧИ ҚИСМИ

Куннинг иккинчи қисмида, вилоят ҳокими ҳудуддаги 5 та кўчалардаги хақиқий ҳолатни ўрганар экан, узоқ йиллардан бери ўз ечимини кутаётган масалалар юзага чиқди.

Ёғингарчилик кунларида бу кўчаларда ҳаракатланиш мушкуллигини ҳисобга олиб, ушбу кўчаларда жами 21 километр узунликдаги йўлини шағал-шебен қоришмалари билан қоплаш, ҳудуддаги таъмирга муҳтож жами 2 та кўприкларни янгисига алмаштириш, 600 метр масофага ичимлик суви, 1 та 100 кВт кучланишдаги трансформатор ўрнатиш, кўчалардаги талабга жавоб бермайдиган жами 130 та сим ёғочлар янги темир-бетон устунларга алмаштириш, Тол кўчасининг 730 метр узунликдаги йўл қисмини қапитал таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.







Ҳудуддаги аҳоли шароитларини яхшилаш билан бир қаторда, аҳолининг соғлигини тиклаш ва жорий кўрикдан ўтказиш мақсадида уйма-уй юриб тиббий кўрикдан ўтказиш ташкил этилди. Кўрикда жами 211 та фуқаролар иштирок этиб, бошланғич тавсиялар берилди.

Кечга бориб, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов соҳа раҳбарлари билан бирга эртанги кун учун қилиниши зарур бўлган ишларни режалаштириб олди.




Кун сўнгида Ганжиривож маҳалла фуқаролар йиғини интизом кўчасидаги 4 фарзандга ҳам ота, ҳам она бўлиб келаётган ёлғиз она Минавархон Холбоева хонадонида бўлиб, ушбу оила аъзолари билан кечки овқат дастурхонида оиланинг аъзоси каби самимий суҳбат қурди.

Олиб борилган ишлар давомида халқимизнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлангани ва халқнинг бугунги кундан рози эканлигини алоҳида эътироф этиш даркор.







Андижон вилоят ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ





Киритилган вақти: 27/11/2019 00:40 Кўрилганлиги: 2874
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 112
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг