Бош саҳифа / Янгиликлар / МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ

Вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоғдаги саҳифаларига  сўнгги 3 ой давомида (Telegram, facebook) мурожаат қилган фуқаролар ва уларни муаммолари юзасидан таҳлилий маълумот билан танишинг!

Хабарингиз бор Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматида фуқароларни мурожаатлари ва таклифларини 24 соат мобайнида онлайн тарзда қабул қилиш тизими йўлга қўйилган бўлиб, шу кунгача келиб тушган мурожаатлар ечимини топиш чоралари кўриб келинмоқда. 

Келиб тушган мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, мурожаат ижроси вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан назоратга олиниб, ижроси таъминланмоқда. 

Вилоят ҳокимининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига сўнгги 3 ой мобайнида жами 1152 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб,барчаси ижрога қаратилган. Шундан ўз ечимини топган муаммолар 977 та. Муддат белгиланиб, назоратда турганлари 175 тани ташкил қилмоқда. 

Мурожаатларнинг 211 таси уй-жой, 136 таси кредит, 86 таси ажрим, 66 таси амалий кўмак, 60 таси йўл, 58 таси бандлигини таъминлаш, 59 таси ичимлик суви, 52 таси электр энергия, 49 таси алимент, 47 таси газ, 43 таси тадбиркорлик, 31 таси нафақа, 30 таси ижтимоий қўллаб-қувватлаш, 28 таси ер ажратилиши, 28 таси спорт, 22 таси уй-жой кадастр, 12 таси фуқаролик паспорти, 16 таси ноқонуний қурилган объектлар, 12 таси соғлигини тиклаш, 11 таси ўқиш ва 95 таси бошқа масалаларда келиб тушган.

Мурожаат қилинг ва мурожаатингизга албатта муносабат билдирамиз!


Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати.

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Охирги ўзгариш: 12/11/2019 21:00 Кўрилганлиги: 2723
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 120
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг