Бош саҳифа / Янгиликлар / Тадбиркорларга ҳам молиявий, ҳам ҳуқуқий, ҳам маънавий кўмак берилади
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Тадбиркорларга ҳам молиявий, ҳам ҳуқуқий, ҳам маънавий кўмак берилади

Вилоят ҳокими Қўрғонтепа туманида ҳам тадбиркор ва ишбилармонлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Бундан аввал вилоят раҳбарининг қабулида бўлиб, тикувчилик цехини ташкил этиш учун бўш бинога муҳтожлигини баён қилган Умида Султонова айни пайтда енг шимариб ишга киришган. Вилоят раҳбарининг ташаббуси билан Мустақилликнинг 15 йиллиги маҳалла фуқаролар йиғинидан тадбиркор аёлга бўш бино берилди. Айни пайтда бу ерда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.




Вилоят ҳокими тадбиркор билан учрашув давомида Президентимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлигини айтиб ўтди. Ўз навбатида ишбилармон аёл таъмирлаш ишларидан сўнг ҳудудда 50 та иш ўрнини яратишни режалаштираётганини билдирди. Албатта, бу маҳаллий хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларнинг оила бюджетини янада мустаҳкамлаш имконини бериши шубҳасиздир.

Шунингдек, вилоят ҳокими маҳалладаги қабристонни обод кўринишга келтириш, электр таъминотини яхшилаш учун эскирган симёғочлар ўрнига темир-бетон таянчларни ўрнатиш борасида мутасадди ташкилот вакилларига топшириқлар берди.




Шундан сўнг вилоят раҳбари тумандаги Қорасув шаҳрида фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш истагида бўлган тадбиркорлар билан учрашиб, улар учун зарур бўлган бўш бинолар, банк-молия муассасаларидан кредитлар олишига бевосита бош-қош бўлди. Бундай эътибору эътирофдан руҳланган тадбиркорлар эса фаолиятини имкон қадар тезроқ йўлга қўйиб, оиласи, юртдошлари, ватанига нафи тегадиган ишни бошидан тутишни мақсад қилдилар, десак муболаға бўлмайди. 

Тумандаги Султонобод шаҳарчаси Буюк Турон маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам тадбиркорлик фаолиятини бошлаш арафасида турган юртдошларимиз билан учрашув бўлиб ўтди. Унинг давомида ҳам уларга бўш бинолар, кредит маблағларини ажратиш масалалари долзарб аҳамият касб этди.




Адҳамжон Бўрибоев савдо дўконини очишда муаммоларга дуч келганди. Вилоят раҳбарининг кўмаги ёрдамида у фаолиятини бошлашга муваффақ бўлди. Бундан ташқари чеварчилик, гўзаллик салони, радиотехника устахонаси сингари лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида бўлган юртдошларимизга ҳам вилоят раҳбари томонидан зарур ёрдам кўрсатилди. Шу тариқа янгидан янги иш ўринларини яратиш, ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлганларга кўмаклашиш асносида вилоятимиз иқтисодиётини яада мустаҳкамлаш борасидаги бир қатор чоралар кўрилди.  

Вилоят ҳокими туманлардаги мутасаддилар билан учрашуви давомида ижтимоий соҳа объектлари – умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари, соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, уларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини қатъий назоратга олиш борасида зарур топшириқларни ҳам бериб ўтди. Айнан шу тариқа бугунги кунда вилоят мутасаддилари томонидан олиб борилаётган ишлар янгиланаётган, жаннатмонанд Ўзбекистонда умргузаронлик қилаётган юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратаяпти, асло десак муболаға бўлмайди.



Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram




Охирги ўзгариш: 09/11/2019 20:38 Кўрилганлиги: 2701
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 140
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг