Бош саҳифа / Янгиликлар / Касб байрамингиз муборак бўлсин, жонкуяр шифокорлар!
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Касб байрамингиз муборак бўлсин, жонкуяр шифокорлар!

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда халқимиз соғлиғини мустаҳкамлаш, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, жисмонан соғлом ҳамда маънан баркамол авлодни вояга етказиш масаласига устувор вазифа сифатида эътибор қаратиб келинмоқда.

Зеро, соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўла олади.

Бугун эзгу мақсадлар сари дадил одимлаб борар эканмиз соғлиқни сақлаш тизимида ҳам чуқур ислоҳотлар амалга оширилаётганини гувоҳи бўламиз. Ҳусусан, Андижон вилоятида бирламчи тиббий санитария ёрдамини кўрсатувчи қишлоқ врачлик пунктлари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларидан тортиб, то юқори технологияли тиббий хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган тиббиёт марказларигача — барча даражаларни қамраб олган аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг яхлит ва мукаммал ташкилий тузилмаси айнан шу мақсадга хизмат қилиб келмоқда.

Республикамизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси “Тиббиёт ходимлари куни” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан, вилоятимиз соғлиқни сақлаш соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган барча шифокорларимизни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов номидан табриклаймиз.

Эгнига оқ либос кийиб, халқимизга ҳам руҳий, ҳам жисмоний соғлиқ улашувчи саломатлик посбонларини масъулиятли ва шарафли вазифаларида улкан зафарлар тилаймиз.

Касб байрамингиз, муборак бўлсин!


Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Киритилган вақти: 09/11/2019 16:59 Кўрилганлиги: 116
 
Жами мурожаатлар: 1362 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (20%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 97
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг