Бош саҳифа / Янгиликлар / Навбатдаги "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Навбатдаги "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди

Андижон шаҳридаги муҳташам "Ёшлар маркази" саройида  навбатдаги "Ҳоким ва ёшлар"  учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашувга вилоят ёшларининг раҳбари Ойбек Юлдашев модераторлик қилди. Вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов 500 нафар вилоятимизнинг ҳар соҳада энг илғор ёшлари билан самимий мулоқот қилди. Ёшларга ўзининг ҳаётий тажрибаларидан мисоллар келтириб, уларни янада руҳлантира олди. Фаол ёшларнинг таклиф ва фикрларини тинглади.

Жумладан, 180 нафар Андижон давлат университети хорижий тиллар факультети ёшларини вилоят туризм бошқармаси билан ҳамкорликда хорижлик меҳмонларга доимий равишда гидлик қилиш, 64 нафар ёшларни тадбиркорлик учун ер ажратиш, имтиёзли кредитлар ажратиш, балиқчилик хўжалигини ташкил этиш, тиббиёт, таълим, ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари, жаҳолатга қарши маърифат билан курашувчи медиа марказлари ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича вилоят телевидениясида кўрсатувлар ташкил этиш, онлайн кутубхона, фермер хўжалигига техника сотиб олиш,интенсив боғ, чорвачилик ташкил этиш, иннавацион ғояларни ҳаётга татбиқ этиш марказини ташкил этиш, оркестр ташкил этиш учун махсус мусиқа асбоблари билан таъминлаш, вилоятлар иқтидорли ёшлари ўртасида ўтказиб келинаётган "Санъат ғунчалари" танловларини Андижон вилоятида ҳам ташкил этиш,   Пахтаободнинг чекка қишлоғида аптека ташкил этиш, вилоятда картинг спортини ривожлантириш, байдарка ва каноэ спорт тури учун сув ҳавзаси ташкил этиш, хорижий давлатлар ёшлари ва Республика олий ўқув юртлари талабаларини барчасини Андижонга таклиф этиб, "Ёшлар форуми" ташкил этиш орқали Андижондаги бунёдкорлик ишларини, Андижонни туристик салоҳиятини намойиш қилиш тўғрисидаги таклифларини вилоят раҳбари қўллаб-қувватлади.




Барча таклиф ва лойиҳалар рўйхатга олиниб, ижросини таъминланиши учун муддатлар белгиланди. Кўп масалалар ўрнида ҳал қилинди. Бир қатор масалалар ижросини таъминлаш учун муддат ва масъуллар белгиланди. Вилоят ҳокимининг стипендиясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлаб, вилоят ҳокими стипендиясини олган талабаларни кадрлар заҳирасига олиб, олий ўқув юртини тамомлаши билан раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш ишлари механизмини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди.




Учрашувда вилоят раҳбари томонидан ҳар ойнинг учинчи ҳафтасининг шанба куни "Ёшлар куни" деб эълон қилинди. Ёш блогернинг таклифига асосан, бугундан бошлаб вилоятда "Мен Андижонни севаман!" челенжи бошланганини эълон қилди. Ёшларни ҳамиша аҳил, бирдам бўлишга чақириб, бирлик бор жойда, албатта барака бўлишини таъкидлади.   




Ўқиш ва жамоат ишларида , спортда эришаётган юқори натижалари учун вилоятимизнинг бир гуруҳ илғор ёшлари вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Вилоят ёшларининг етакчиларидан бири Умархўжа Мадаминов томонидан учрашувда иштирок этолмаётган ёшлар, имкониятлари чекланган ёшлар томонидан билдирилган таклифлар, лойиҳалар, самимий муносабатлар туширилган   18 метрлик хат топширилди.

Зеро, мана шундай учрашувлар орқали ёшлар манфаатини таъминлаш билан, эртанги ёруғ кунимизга замин яратамиз.





Андижон вилоят ҳокимлиги
Матбуот хизмати

www.andijan.uz

 ------------

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram


Киритилган вақти: 04/11/2019 17:13 Кўрилганлиги: 3313
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 168
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг