Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижондаги МТМларда болажонларга йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ўргатилмоқда
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижондаги МТМларда болажонларга йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ўргатилмоқда

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдурахмонов ташаббуси билан мактабгача таълим муассасаларида ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан болалар ўртасида йўлларда ҳаракатланиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантириш бўйича амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 апрелдаги кўрсатмасига асосан европа тажрибасидан келиб чиккан холда боғча ёшидаги болаларга йўл ҳаракати коидалари бўйича кўникмалар бериш мақсадида бошқарма қошида ишчи гуруҳлар ташкил этилган ва барча мактабгача таълим муассасасига тизимда фаолият олиб бораётган 174 нафар ходим бириктирилган. Улар ҳафтанинг ҳар жума «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни»да билим масканларида бўлишиб, амалий машғулотларни интерактив усулларда олиб борадилар.


- Ҳақиқатдан ҳам болаларимизда олдинга қараб ҳаракатланадиган транспорт воситаларининг турлари ҳақида билим ва тасаввур йўқ, - дейди бошқарма бошлиғи, подполковник Саидолим Зингиров. - Яъни улар ўйинчоқлар оламидаги транспорт воситаларининг ҳаракатига қиёслаганча ҳар қандай автомашинани бир лаҳзада тўхтатиш мумкинлигига ишонадилар. Шунинг учун ҳам бола йўлда ўз хатти-ҳаракатларига нисбатан масъулиятни ҳис қилмайди. Унинг бу ҳаракати қандай оқибатларга олиб келишини ҳам, пиёда юрганида шахсий хавфсизлиги ҳақида ҳам ўйламайди. Вилоят раҳбарининг ташаббуси содир бўлиш мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олиш хизмат қилади. Энг асосийси келгусидаги фаолиятимиз давомида биз учун ҳам яхшигина асқотади.


Киритилган вақти: 12/04/2019 14:48 Кўрилганлиги: 4929
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 152
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг