Бош саҳифа / Янгиликлар / АНДИЖОНДА ҚИЙИН АХВОЛГА ТУШИБ ҚОЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ИККИ МИНГГА ЯҚИН МАСЛАҲАТ-ЁРДАМЛАР КЎРСАТИЛГАН
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АНДИЖОНДА ҚИЙИН АХВОЛГА ТУШИБ ҚОЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ИККИ МИНГГА ЯҚИН МАСЛАҲАТ-ЁРДАМЛАР КЎРСАТИЛГАН

Андижон вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошидаги «Меҳримиз сизга» аёлларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш марказида ташкил этилган Ишонч телефони орқали қийин аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар томонидан ўтган йил мобайнида бир юз элликдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда 22 январь куни марказ максад-вазифалари ҳамда фаолиятига бағишланган брифингда иштирок этган журналист Умиджон Мамарасулов хабар бермоқда.






Мутахассислар томонидан уларга руҳий, тиббий, ҳуқуқий ва ижтимоий масалаларда маслаҳатлар  берилган. Шунингдек, кам таъминланган, қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшларни турмушга тайёрлаш, ишсиз ҳотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уй меҳнати ва касаначиликка жалб этиш, хусусий бизнес ва оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича керакли  ёрдамлар кўрсатилган.

Йил давомида марказ ходимлари томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, репродуктив туғрук ёшидаги хотин-қизларни саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий, экологик, ҳуқуқий, иқтисодий саводхонлигини ошириш бўйича маънавий–маърифий, профилактик тадбирлар ҳам олиб борилган.

- Жамоатчилик асосида ишлаётган руҳшунос, шифокор, ҳуқуқшунослар ва ижтимоий ходимлар тарафидан кўрсатилган ёрдамлар туфайли мурожаатчиларнинг руҳий, тиббий, ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий  масалалардаги муаммолари ҳал этилмоқда, - дейди марказ раҳбари Ҳолидахон Мирзараҳимова. – Шу кунга қадар мутахассислар томонидан икки мингга яқин фуқарога психолог, ҳуқуқшунос ва шифокор маслахати кўрсатилган. Эллик нафардан ортиқ аёлга ижтимоий ёрдам берилган.

Иш билан банд бўлмаган, ишсиз хотин-қизларни касб-хунарга ўргатиш борасида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар страегияси”да ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишгаННТларни фаол иштирокини таъминлаш”мавзусидаги давлат гранти лойихаси доираси марказда кичик тикувчилик цехи ва  тикувчилик курслари ташкил этилган. Унда кам таъминланган оилада яшовчи, вақтинча ишсиз, ижтимоий химояга мухтож, одам савдосидан жабрланган 28 нафар хотин-қиз касб-хунарга ўқитилиб, эгаллаган касби бўйича ишга жойлаштирилган.

Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова айтишича, марказ Президентимизнинг 2018 йил 2 июлдаги Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан октябрь ойида қайта ташкил этилган. Марказ учун вилоят ҳокимлиги томонидан алоҳида бино ажратилиб, капитал реконструкция килинди ва замонавий оргтехника воситалари, зарур мебель анжомлари ҳамда ўкув жиҳозлари билан таъминланган.

Маълумот учун: Андижон шаҳридаги “Меҳримиз сизга” аёллар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази 2007 йилда нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида ташкил этилган. Марказнинг асосий фаолияти одам савдосининг олдини олиш, одам савдоси қурбонига айланган ва оғир руҳий ҳолатга тушиб қолган хотин-қизлар ва уларнинг оилаларига ижтимоий, тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатишга қаратилган.



Киритилган вақти: 22/01/2019 17:40 Кўрилганлиги: 3295
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 177
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг