Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижонда 50 та кўп қаватли уй қурилади
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижонда 50 та кўп қаватли уй қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрининг Султон Жўра маҳалласида қурилган уй-жойларни бориб кўрди.



Давлатимиз раҳбарининг ўтган йилги ташрифи чоғида белгиланган вазифалар асосида ушбу маҳаллада бешта, Мустақиллик маҳалласида иккита 7 қаватли уй қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Жорий йилда 14 та шундай турар жой барпо этилаётган эди. Президентимиз Андижонда бу масала долзарб эканини инобатга олиб, жорий йилда қўшимча яна бешта 7 қаватли уй қуриш бўйича топшириқ берди.








Шу тариқа бу йил Андижон шаҳрида 19 та, яқин йилларда жами 50 та кўп қаватли уй бунёд этилади.

Шу ерда Андижон вилоятида амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, коммунал тармоқларни яхшилаш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида ичимлик суви тармоқларини ривожлантириш учун 200 миллиард сўм маблағ ажратишга кўрсатма берди.



Киритилган вақти: 20/05/2018 18:47 Кўрилганлиги: 3475
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 204
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг