Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида 5 йилдаги ўзгаришлар
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида 5 йилдаги ўзгаришлар



 Пахтачилик бўйича:

 Кейинги йилларда пахтачилик соҳасида юқори ҳосилдорликка эришиш, фермер хўжаликлари ва пахта тўқмачилик кластерларини ривожалантириш мақсадида кўплаб қарор ва фармонлар қабул қилинди. 

Андижон вилоятида пахтадан олинадиган даромад ва ҳосилдорликни ошириш мақсадида қабул қилинган қарор ва фармонларни ижросини таъминлаш натижасида кейинги 5 йилда пахта ҳосилдорлигини ошириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Пахта ҳосилини етиштириш бўйича кейинги 5 йилликни таққослаганимизда 2018 йилда амалда 26,4 центнер, 2019 йилда 32,6 центнер, 2020 йилда 33,8 центнер, 2021 йилда 35,4 центнер, 2022 йилда 35,6 центнерга етказилди. Пахта ҳосилини ортиб боришини 2018 йилга нисбатан олсак ўртача вилоят бўйича 9,2 центерга ошди.

Жумладан Қўрғонтепа туманида 29,2 центнердан 40,2 центнерга, Булоқбоши туманида 30,3 центнердан 38,3 центнерга етказилди. Бундай юқори ҳосилдориликка эришишда давлатимиз томонидан чиқарилган фармон ва қарорлар натижасидир.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январьдаги 53- сонли қарори асосида Андижон вилоятида 2018-2022 йиллар даврида 15 та пахта тўқмачилик кластерлари ташкил этилди. 

Пахта тўқмачилик кластерлари ташкил этилиши натижасида фермер хўжаликларига кластер корхоналари томонидан пахта етиштириш учун моддий ресурсларини етказиб бериш, молявий қўлаб қувватлаш ишлари ўз вақтида таъминланди. Пахта етиштиришда эркин рақобат шаклланди.

Пахта тўқмачилик кластерларини ўзига бириктирилган пахта майдонларида 76 см схемага ўтиш, уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан  пахта хом ашёси етиштирувчиларни сифатли уруғлик билан таъминлаш тизимлари жорий этилди. 

Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 27.12.2018 йилдаги ПҚ-4087-сон қарори асосан вилоятимизда 4 минг гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш жорий этилди. Қўрғонтепа туманида “Хантекс” пахта тўқмачилик кластерида томчилатиб суғориш жорий этилган  пахта майдонидан 2021 йилда 60 центнер, Хўжаобод туманидаги “Туркистон сархади” фермер хўжалигида 55 центнердан пахта ҳосили олинди. Бундан ташқари чигит экиладиган майдонларда мавжуд 23 та лазерли ер текислагичлардан унумли фойдалинмоқда.

2020 йилдан бошлаб пахта хом ашёсини ишлаб чиқариш ва мажбурий сотиш режасини, ва унинг нархини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилиш бўйича Ўзбекистон презилдентининг 2020 йил 3 март куни имзоланган 5953-сонли фармонига асосан, бозор тамоиллардан келиб чиқиб пахтани харид нархи эркин нархларда белгиланиши, пахта тўқмачилик кластерлари томонидан шартнома шартларида кўрсатилган муддатларда тўловлар амалга оширилиши ўз натижасини бермоқда.

Бутун дунёда об-ҳаво кескин исиб кетиши натижасида пахта хом-ашёси етиштурувчи давлатларда жорий йилда пахта ҳосилдорлиги 30 фоизга камайиб кетган бир вақтда, мамлакатимизда пахтадан юқори ҳосилдорликга эришилмоқда. 

Ғаллачилик бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги “2018 йилда республикада экин майдонлари таркибини оптималлаштириш, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳамда уларни экспортга етказиб бериш хажмларини кўпайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3893-сонли қарори қабул қилинган.

Қарорда вилоятдаги қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислохотларни янада чуқурлаштириш, ғўза экин майдонлари таркибини оптималлаштириш ҳисобига ер ва сув ресурсларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланишни таъминлаш кўзда тутилган бўлиб, пахта-ғалла йўналишидаги фермер хўжаликларининг ҳосили паст ерлардаги ғўза экин майдонларини 5,2 минг гектарга кискартирилиши натижасида, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш хажмлари купайтирилди. Мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қўшимча экспорт қилишга эришилди.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда тизимли муаммолар мавжудлиги соҳани барқарор ривожланишига салбий таъсир қилиб келаётганлиги, ерларни ноқонуний ажратиш ва улардан хўжасизларча фойдаланиш холатларига йўл қўйилаётганлигини олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ВМ-14-сонли қарори қабул қилинди.

Бунинг натижасида пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг ўртача ўлчами-100 гектар; Ғаллачилик ва сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг ўртача ўлчами-20 гектар; Боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг ўртача ўлчами-10 гектар; Сабзавотчилик ва полизчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг ўртача ўлчами-5 гектар; Чорвачилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкаларининг хажмлари қонунчиликда белгиланган тартибда мавжуд шартли мол бош сонидан келиб чиққан холда белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида”ги ВМ-130-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан фермер хўжаликлари томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун имтиёзли кредитларини ажратилиши уларга қулай шароит яратилди. Бунда пахта-ғалла ва сабзавот экинларини экишдан то ҳосил олгунга қадар барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишига эришилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 ноябрдаги “Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-10-сонли қарори қишлоқ хўжалиги корхоналари шунингдек ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари учун 2022 йилдан бошлаб худудларда экишга тавсия этилаётган буғдой навларини ўзларининг ер ва сув шароитларидан келиб чиқиб, танлаш имконияти яратилди.

Бундан ташқари олинган ҳосилни давлат эхтиёжи учун бир гектарга 2,5 тонна (25 центнер), қолган қисмини тўғридан-тўғри шартнома асосида эркин биржа савдолари орқали сотиш имконияти яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларини тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган хуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли фармойиши қабул қилинди. Бунга асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-хуқуқий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ВМ-709-сонли қарори ижрога қаратилди.

Ушбу қарорни қабул қилиниши фуқароларга фермер хўжаликлари ташкил этишлари учун қулай имконият яратиб берди. Бунда туман захирасида турган барча йўналишдаги ер майдонлари очиқ электрон танловга чиқарилиб, очиқ шаффофлик натижасида ер эгаси танлов асосида ғолиб чиқиб, ер ўз эгасини топмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги “Ғалла етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-262-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорда бошоқли дон сотишда давлат ресурсларига харид қилинадиган товар буғдой учун ишлаб чиқарувчилар билан бир тоннасига белгиланган дастлабки босқичда 3 млн.сўмдан ҳисоб-китоб қилинди.

Жорий йил 1 июлдан бошлаб дон корҳоналарида вақтинча сақлаш учун қабул қилинган донни график асосида маҳсулот етиштирувчилар томонидан биржа савдоларига чиқарилиши белгиланган.

Биржа савдоларига қабул қилинган буғдойни июль ойидан, маҳсулот етиштирувчиларнинг имкониятидан келиб чиқиб, график асосида биржа савдоларига чиқарилди. Фермер хўжаликлари томонидан биржа савдоларига қўйилган 1 тн буғдой 3,2-3,5 млн.сўмгача сотилди.

Муаллиф: Андижон вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Ф.Набижонов


Охирги ўзгариш: 10/11/2022 21:37 Кўрилганлиги: 1038
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 81
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг