Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижон вилоятида пахта йиғим-терим мавсуми уюшқоқлик билан олиб борилмоқда
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилоятида пахта йиғим-терим мавсуми уюшқоқлик билан олиб борилмоқда



Жорий йилда вилоятимизда 2023 йил пахта хосили учун 71 минг 331 гектар майдонда 272 минг тонна пахта хом-ашёси етиштириш бўйича 3 минг 154 нафар фермер хўжаликлари ва туманларда фаолият юритиб келаётган пахта тўқимачилик кластер корхоналари ўртасида фючерс шартномалари имзоланган.

Бугунги кунда фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган пахта хом ашёси учун пахта тўқимачилик кластер корхоналари томонидан пахта етиштириш вегетация даврида белгиланган агротехник тадбирлар учун етиштириладиган хосилнинг 60 фоиз қиймати 802 млрд 337 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини етказиб берилди.

Вилоятимизда етиштирилган хосилни қисқа муддатларда сифатли йиғиб-териб олиш мақсадида бугунги кунда хар бир туманда фермер хўжаликлари пахта майдонларида терим ишлари қизғин олиб борилмоқ.

Вилоятимизни бир қанча фермер хўжаликлари томонидан шу кунларда пахта етиштиришдаги шартномавий режаларни ортиғи билан бажарганлари ҳам бор.

Масалан, Улуғнор туманидаги “Бобуршоҳ” фермер хўжалиги, Жалалкудук туманидаги “Жалакудук Қайрагочи” фермер хўжалиги Пахтаобод туманидаги "Исроилжон" фермер хўжалиги, Булоқбоши туманидаги “Нодирбек Худойбердиев ерлари”, “Азизбек Райимқулов ерлари”, “Саодат Қаҳрамон”, “Мансур Нурматов” фермер хўжаликлари, Олтинкўл туманидаги “Бахт имкон ривож чорваси”, Шахрихон туманидаги "Бирлашган порлоқ келажаги" фермер хўжалиги пахта шартномавий режаларини биринчиларда бўлиб бажаришга эришдилар. Ушбу фермер хўжаликлари етиштирилган пахта ҳом-ашёсида етиштиришда 40-45 центнердан хосил олишди.

Пахта-йиғим терим мавсумини кўтаринки рухда беталофат ўтказиш бўйича вилоятимизнинг бир қатор мутассадди ташкилотлар ва мутасадди рахбарлар томонидан теримчиларга наъмунали даражада шароитларни яратиш, теримчиларга иссиқ овқат, терим пулларини дала майдонларига етказиб бериш ва теримчиларни терган пахтасиучун олаётган терим пулларидан рози бўлишлари учун туну кун назорат ўрнатилди. 

Бундан ташкари фермер хўжаликлари томонидан пахта тайёрлов масканларига олиб борилган пахта хом-ашёсини сифат назорат лабаротория кўрикларидан ўтказиш жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида вилоят фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан хар бир фермер хўжаликлари елкадош бўлиб, уларнинг манфааларини химоя қилиш мақсадида вилоят ва туман кенгашлари раислари бошчилигида хар бир тайёрлов масканларига фермерлар кенгаши мутахассислари бириктирилиб назорат тадбирлари йўлга қўйилган.

Кунлик олиб борилган ишлар ва фермер хўжаликлари томонидан пахта тўқимачилик кластер корхоналарига сотилаётган пахта хом-ашёси миқдори ва сифат кўрсатгичлари бўйича олиган маълумотлар кунма-кун мухокама қилиниб жойларда керакли амалий ёрдам ва тавсиялар бериб борилмоқда.

Бу йилги мавсумда терилган бир клограмм пахта хом ашёси учун 1 минг               500 сўмдан белгиланган терим пуллари теримчиларнинг хохиш истакларидан келиб чиққан ҳолда пахта майдонларига фермер хўжаликларига бухгалтерия хисоби ва хисоботи юритиш марказларидан бириктирилган хисобчилар, банк ходимлари иштирокида хеч қандай ушланмаларсиз олиб бориб тарқатиш тизими хам жорий этилди ва тижорат банклари томонидан 42 млрд 527 млн сўм терим пуллари ўз вақтида етказиб берилди.

Мавсум бошидан фермерларимиз томонидан 71 минг 145 тонна умумий хосилнинг 26,2 фоиз миқдоридаги юқори навдаги пахта хом-ашёси тайёрлов масканларига олиб кирилди.

Тахлилларга кўра ўтган йилнинг шу даврида 50 минг 132 тонна 17,6 фоиз териб олинган бўлса, жорий йилда эса бу кўрсатгич 71 минг 145 тонна яъни 8,6 фоиз 21 минг 13 тонна кўп хосил тайёрлов масканларига олиб келинган бу кўрсатгич шундан далолат берадики жорий йил терим мавсуми учун теримчиларга яратилган шароитлар, фермер хўжаликлари ва пахта тўқимачилик корхоналари ўртасидаги шартномавий муносабатлар хар икки тарафнинг розилиги ва теримчилар, фермер хўжаликлари рахбарларини юқори кайфиятда юртбошимиз томонидан қишлоқ хўжалиги сохасида олиб борилаётган ислохатларидан бутун халқимизнинг розилик шукухида эканликлари натижаси деб биламиз.

Андижон вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши.


Киритилган вақти: 22/09/2023 20:12 Кўрилганлиги: 3065
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 113
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг