Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижон вилоят ҳокими Шаҳрихон туманига янги раҳбар тайинлади.
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон вилоят ҳокими Шаҳрихон туманига янги раҳбар тайинлади.

Кеча, 31 март куни Андижон вилояти Шаҳрихон туман халқ депутатлари Кенгашининг сессияси ўтказилди.

Вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов иштирок этган сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Ҳоким вилоятда олиб борилаётган ислоҳотлар ва унинг замирида аҳоли фаровонлиги, унинг яшаш тарзини юксалтириш масаласи ётгани ҳақида маъруза қилган.

Туман ҳокими Солиев Одилжон ишдан олиниб, унинг ўрнига шу вақтгача Пахтаобод туманини бошқариб келган Ҳикматулло Дадахонов тайинланган.

Дадахонов Ҳикматулло Ваҳобович 1976 йилда туғилган, 1998 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.

1998 йилда Андижон вилояти Избоскан туманида чорвачилик бўлими ишчиси сифатида фаолиятини бошлаган Дадахонов 2009-2015 йилларда Жалақудуқ тумани ҳокими ўринбосари, 2015 йилдан бошлаб эса Пахтаобод тумани ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.



Киритилган вақти: 01/04/2017 12:00 Кўрилганлиги: 4631
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 168
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг