Бош саҳифа / Янгиликлар / «АНДИЖОН-ФАРМ»: ҲИНДИСТОНЛИK ИНВЕСТОР АНДИЖОНГА КЕЛДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«АНДИЖОН-ФАРМ»: ҲИНДИСТОНЛИK ИНВЕСТОР АНДИЖОНГА КЕЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг республикамизда юқори технологияли фармацевтика корхоналарини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга инвестицияларни, энг аввало, Ҳиндистон Республикасидан тўғридан-тўғри хорижий инвесторларни фаол жалб қилиш юзасидан қабул қилган “Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонасинни ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони амалиёт босқичига кўчмоқда. Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Ҳиндистондаги “Cadila Pharmaceuticals” хусусий компанияси бошқаруви директори Рамеш Чокси бошчилигидаги мутахассислар билан учрашуви айни шу мақсадга қаратилди.


Вилоят раҳбари меҳмонлар билан мулоқот аввалида шу йилнинг 17-18 январь кунлари ҳукумат делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи Андижон учун янги имкониятлар эшигини очганини таъкидлади. Ҳиндистонда андижонлик мутахассисларга кўрсатилган эътибор учун миннатдорлик билдириш билан бирга уларнинг фармацевтика соҳасида бой тажрибага эга эканликларини эътироф этди.

Эркин иқтисодий зонанинг ташкил этилиши дори-дармонлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш баробарида аҳоли бандлигини таъминлаш ва валюта тушумини кўпайтиришга хизмат қилади. Юзлаб турдаги дорилар экспорти амалга оширилади.

Инвестиция киритиш истагини билдирган 13 та фармацевтика корхоналари орасида “Cadila Pharmaceuticals” ўз ўрнига эга. Компания 60 йилдан буён 900 турдаги маҳсулотларини дунёнинг қатор мамлакатларига экспорт қилиб келмоқда. 25 дан зиёд тиббиёт йўналишларида фойдаланиладиган дорилари билан танилган. Унинг маҳсулотлари АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика стандартларига жавоб бериши билан ҳам ажралиб туради.

Тадбир доирасида ҳар икки давлат мутахассислари ўзаро фикр алмашдилар, тажрибалар ўрганилди. Андижон ва Гужарат ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга келишиб олинди. Вилоят ҳокими меҳмонларга эсдалик совғаларини топширди.



Охирги ўзгариш: 06/02/2019 12:33 Кўрилганлиги: 3103
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 118
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг