Бош саҳифа / Янгиликлар / Андижон давлат университетида навбатдаги ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Андижон давлат университетида навбатдаги ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Андижон давлат университетида навбатдаги ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди







Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат университети талабалари билан учрашди.



Учрашув давомида талабалар ўзларини қизиқтирган масалаларда вилоят раҳбарига тўғридан тўғри мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар. Қувонарли жиҳати шундаки талабалар орасида хусусий таълим масканлари очиш бўйича ҳам мурожаат қилган ёшлар бўлди.



Бу эса ўз навбатида таълим соҳасини ривожлантириш масаласида Ҳурматли Юртбошимизнинг Фармон ва Қарорларининг тарғиботининг натижасидир.



Таълим масканлари очиш иштиёқида бўлган талабалар алоҳида рўйхатга олиниб улар учун керакли шарт-шароитлар яратиб берилиши таъминланадиган бўлди.



Мазкур учрашув кўтаринки руҳда ўтказилди.



Вилоят раҳбари учрашув сўнгида талабаларнинг келгусидаги ўқишларида улкан муваффақиятлар тилади.



Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 04/12/2020 23:05 Кўрилганлиги: 1875
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг