Бош саҳифа / Янгиликлар / АМАЛИЙ НАТИЖАЛАРИМИЗ ИНСОН ҚАДРИ УЧУН...
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

АМАЛИЙ НАТИЖАЛАРИМИЗ ИНСОН ҚАДРИ УЧУН...

Вилоят ҳокимлигида VI -чақириқ халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг ХХХ-сессияси бўлиб ўтди. Унда Андижон вилоятидан сайланган сенаторлар, вилоят маҳаллий Кенгашлари депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашларининг доимий комиссиялари раислари, барча бўғиндаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этдилар.



Жараёнда вилоят ҳокими, халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши раиси Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят аҳлига жорий йилда амалга оширилган асосий ишлар ҳамда 2022 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатнома йўллади.



-Ҳар қанча синов ва машаққатлар билан кечаётган бўлмасин жорий йилда барча соҳаларда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда,-дейди вилоят раҳбари. - Биз эришган барча ютуқларнинг баҳоси, аҳамияти ва қиммати, аввало, кундалик ҳаётимизда рўй берган ўзгаришлар билан ўлчанади, десам тўғри бўлади. Энг асосийси, юртимизда яшаётган одамлар, уларнинг тафаккури, ҳаётга, атрофда юз бераётган барча воқеаларга муносабати ўзгарди.



Биласизлар, дунёқараш ўзгармас экан, турмуш ҳам, шароит ҳам ўзгармайди. Бугун халқимиз ислоҳотларга ишонч билан қараяпти. Хусусан, жорий йилнинг ўтган январь-ноябрь ойларида иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларига эришилганлигини таъкидлади.



Шунингдек, мурожаатномада йил якуни билан ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати 102 фоизга, ҳудудий саноат маҳсулотлари 116 фоизга, қишлоқ хўжалиги 103,4 фоизга, қурилиш ишлари 104 фоизга, жами хизматларнинг ўсиш суръати эса 122 фоизга тенг бўлиши кутилаётганлиги таҳлиллар билан асосланди.



Сессияда Олий Мажлис Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов иштирок этди.



Андижон вилояти ҳокимлиги
матбуот хизмати


Киритилган вақти: 20/12/2021 16:50 Кўрилганлиги: 1652
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 97
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг