Бош саҳифа / Янгиликлар / Алоқачилар касб байрамини фахрийлар билан нишонладилар
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Алоқачилар касб байрамини фахрийлар билан нишонладилар

Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан фахрийларга бўлган эътибор янада ортди.

Жойларда ўтказилаётган байрам тадбирларидаюртдошларимизнинг кексаларга бўлган чексиз ҳурмати ўз ифодасини топмоқда.

“Ўзбектелеком” АК Uzmobail филиали Андижон ҳудудий боғламаси жамоасининг касб байрами тантаналари “Кексалар доим эъзозда” лойиҳаси доирасида фахрийларни йўқлов тадбирларига уланди. Алоқачилар Андижон шаҳрида яшовчи бир гуруҳ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини йўқлаб, уларга байрам совғаси сифатида телефон ҳадя этишди. Филиал директори Владимир Кравченко отахонларниқутлаб, улар доим эъзозда эканликларини таъкидлади.

-Бизга кўрсатилаётган меҳр-оқибат ва ғамхўрликларнинг чеки йўқ,- дейди Андижон шаҳри, Тўққизариқ маҳалласида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Олимжон ота Мамажонов.- Бир неча кундан буён хонадонимиз тўйхонага айланган. Юртимиздаги тинчликка ва мустақиллигимизга кўз тегмасин.

Суратда: алоқа ходимлари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Олимжон ота Мамажоновни қутлашмоқда.




Киритилган вақти: 05/05/2017 09:48 Кўрилганлиги: 3818
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг