Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Янгиликлар / Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги нишонланди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги нишонланди



9 февраль куни Андижон шаҳрида буюк мутафаккир «Алишер Навоий» номидаги истироҳат боғида улуғ аждодимиз таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан Республика маънавият ва маърифат маркази ҳамда вилоят ҳокимлиги вакиллари иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.





Тадбир буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.



Шунингдек, тадбир иштирокчилари Андижон давлат тиббиёт институтида ташкил этилган илмий-амалий анжуманда қатнашиб, улуғ бобомизнинг ибратли ҳаёти ва бой, сермазмун ижодининг қирраларига яна бир бор назар солдилар.




Куннинг иккинчи ярмида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят мусиқали драма театрида бадиийлаштирилган «Назм ва наво» кечаси бўлиб ўтди.



Охирги ўзгариш: 13/02/2018 19:27 Кўрилганлиги: 918
 
Жами мурожаатлар: 1278 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 265 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг