Бош саҳифа / Янгиликлар / НАВБАТДАГИ ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛИЙ ЙИҒИЛИШ ХЎЖАОБОД ТУМАНИДА БЎЛДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

НАВБАТДАГИ ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛИЙ ЙИҒИЛИШ ХЎЖАОБОД ТУМАНИДА БЎЛДИ

Бугун Хўжаобод туманида жойлашган “Навигул” қўшма корхонасида вилоят ҳокими раислигида 2019 йилда Озиқ-овқат хавфсизлиги дастури доирасида амалга ошириладиган ишларни бажарилиши ҳамда 2020 йилда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар бўйича кенгайтирилган танқидий-таҳлилий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасини экспорт салоҳиятини оширишга доир” ПҚ-4556-сонли қарорига асосан 2020 йил, 1-чорак январь ойида саноат ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти прогноз кўрсаткичларининг кунма кун ижросини таъминлаш чораларини кўриш, бундан ташқари, Муҳтарам Президентимизнинг жорий йилнинг 9 январидаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4563-сонли қарорига асосан 2020 йил 1-чорак ва январь ойида прогноз кўрсаткичларнинг ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.




Жорий йилда вилоятда жами 2 минг 347 та боғдорчилик-узумчилик йўналишидаги, 1 минг 180 та сабзавотчилик-полизчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ихтиёрига қарийб 37 минг гектардан зиёд ер майдонлари бириктириб берилган бўлса, бундан ташқари, ҳар йили 70 минг гектарга яқин ғалладан бўшаган ер майдонларда такрорий экин сифатида сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштирилади.

Шунингдек, бу йил ҳисобига барча тоифадаги фермер хўжаликлари томонидан жами 2 миллион 325 минг тонна маҳсулотлар олиш режалаштирилмоқда. Жумладан, 434 минг тоннадан зиёд мева, 69 минг тоннага яқин узум, 1 млн. 336 минг тонна сабзавот, 151 минг тоннадан зиёд полиз маҳсулотлари, 255,5 минг тонна картошка ва бошқа турдаги маҳсулотлар етиштирилиши кўзда тутилган.




Етиштирилган маҳсулотларнинг асосий қисми ички бозор ва ички истеъмолга йўналтирилади, бу эса бозор нархларини барқарор ушлаб туришга хизмат қилади.

Маҳсулотларнинг қарийб 10 фоизга яқини экспортга йўналтирилиши режалаштирилган, бундан асосий мақсад, биринчи навбатда деҳқоннинг даромадини ошириш бўлса, иккинчидан ўзбек маҳсулотини дунёда харидоргирлигини оширишдан иборат. Юқоридаги рақамлар оддий оғиздан чиқаётган сўз бўлсада, бунинг замирида машаққатли меҳнат турганлиги ҳаммамизга бирдек аён.







Вилоят раҳбари соҳа мутаҳассислари ва раҳбарларини йиғилиш давомида кескин танқид қилиб, - жойларда кутилганидек иш ташкил этилмаяпди, шундай фермерлар ҳам бўляпдики, ўзига бириктирилган ерни талон-тарож қилиб ётибди, даромад олмаяпди. Ёки, ўзига бириктирилган майдондан олинаётган даромадни яшириб, шахсий манфаатни устун қўймоқдалар.

Муҳтарам Президентимиз раислигида 2019 йилнинг декабрь ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириққа асосан, вилоятдаги боғ ва токзорлар хатловдан ўтказилиб, 3 минг 361 гектар боғлар, 336 гектар токзорлар яроқсиз деб топилиб, уларни бузиш ва ўрнида экспортбоп маҳсулотлар берувчи боғ ва токзорлар ташкил қилиш белгиланган.

Афсуски, жуда қулай об-ҳаво шароити бўлган бўлсада, бузуилиши белгиланган боғ ва токзорларни бузиш ишлари бугунгача якунланмади. Бу соҳага мутасадди бўлган жойлардаги раҳбарлар эса топшириқ ижросига бефарқ қараб келмоқдалар – деб сўзини давом эттирар экан бир неча ўнлаб боғдорчилик фермер хўжаликлари томонидан амалга оширилаётган ишлардан кўнгли тўлганини алоҳида таъкидлаб ўтди.




Аммо, Андижон туманидаги “Тўқмоқсой”, Асака туманидаги “Қарчиғай замин саҳовати”, Балиқчи туманидаги “Тўхтасинбек боғи”, Булоқбоши туманидаги “Уммон мавжлари”, Жалақудуқ туманидаги “Болгария ифтихори”, Избоскан туманидаги “Абдуллоҳ умид мевалари” каби боғдорчилик фермер хўжаликлари томонидан амалга оширилаётган ишлар умуман қониқарсизлиги кескин танқид остига олиниб, туман ҳокимлари, уларнинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ушбу фермерлар ҳақида жиддий шуғулланиб, уларнинг борини бор, йўғини йўқ қилиш бўйича қатъий топшириқ берди.




Бугунги йиғилишнинг асосий мақсади ҳам соҳада олиб борилаётган ишларни танқидий муҳокама қилиб, вилоятда аҳоли саломатлигини таъминлаш, бунинг учун талаб этиладиган озиқ-овқат маҳслотлари етиштиришни кўпайтириш, шу йиғилишда қатнашаётган барча фермерлар ва мутасаддиларнинг масъулиятини оширишдан иборат бўлди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан деҳқонларга яратиб берилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда олдимизга қўйган вазифаларга эришишимиз, кўзланган мақсадларни қўлга киритиш барчамизнинг бурчимиз экани таъкидланди.
















Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Киритилган вақти: 18/01/2020 19:29 Кўрилганлиги: 287
 
Жами мурожаатлар: 1372 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 280 (20%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 91
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг