Бош саҳифа / Янгиликлар

Янгиликлар

ШОВ-ШУВГА КУНИНГ ҚОЛСА...

02.05.2018 Андижон шаҳрида кенг кўламда бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганини кўрган киши, агар кўнгли тоза инсон бўлса, ҳайратдан ёқасини ушлайди. “Қаранг-а, икки йилнинг ичида шунча ўзгариш!”- дейиши шубҳасиз. Рости уч-тўрт йил йироқларда юрган одам қайтиб келса, шаҳарни танимай қолади. Янги қурилишлару ўзгаришларни бирма-бир санаб рўйхат тузиб чиқмайлик-да, муддаога ўтайлик. Энг гавжум, кези келганда кечасию кундузи ҳаракат тўхтамайдиган, келди-кетди кўп жой – Янги бозор ҳудуди. Бу ерда ҳам ободончилик, бунёдкорлик ишлари авж олиб кетган. Чор тарафдан келадиган харидору савдо аҳлига муносиб бозор қуриш керак, деган гап минг-минглаб кишиларнинг мақсад-муддаоси эди. “Янги бозор” деҳқон бозорини қайта таъмирлаш, қуриш, ҳудудини кенгайтириш хазилакам иш эмас.

Фахрийлар муносиб тақдирландилар

01.05.2018

2017 йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги қарори эълон қилинган эди.

Муносиблар тақдирландилар

28.04.2018

Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида “Меҳнат муҳофазаси ёш ходимларни қўллаб-қувватлайди” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда аҳолига муносиб меҳнат шароити яратиш, иш жойида ходимларнинг руҳиятига таъсир этувчи салбий омиллар ва уларни бошқариш йўллари, фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш механизмлари ва ишчиларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мурожааталар ортидаги муаммолар

28.04.2018

Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг навбатдаги қабул куни ўтган шанба, 28 апрелда Андижон шаҳридаги А.Навоий боғининг амфитеатрида ўтказилди. Унда турли муаммолар билан келган фуқаролар ва юридик шахслар иштирок этдилар. 

ЭҲТИРОМ

26.04.2018

Вилоятимиз марказида жойлашган Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёт фанлари чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб интернат ва шоир номи билан аталувчи майдон шеърият ихлосмандлари, пойтахтдан ташриф буюрган шоир ва ёзувчилар, қўшни Қирғизистон республикасидан ҳамда турли вилоятлардан келган меҳмонлар билан тўлди. Мактаб-интернатда ташкил этилган музейнитомоша қилиб, шоир овози ёзилган аудио тасмаларни эшитганлар қалбида унга эҳтиром янада кучайди.

КИБЕРТЕРРОРИЗМ: У гўё ўргимчак туридай

25.04.2018

Дунё янги давр - ахборот даврида яшамоқда. Глобаллашув шароитида «Ким ахборотни эгалласа, ўша дунёни эгаллайди», деган ғоя тобора ижтимоий воқеликка айланиб боряпти. Ҳозирги кунга келиб, ҳамма интернетга осонгина мобиль телефонлар ёки компьютер тармоқлари орқали уланиб олмоқда. Олам вертуаллашиб қолгандай. Исталган маълумотни ҳеч қийналмасдан осонгина топишингиз мумкин, фойдали маълумотлар изласангиз бу - яхши лекин ғоявий жиҳатдан бўш ва ёмонликни тарғиб қилувчи, миллий менталитетимизга зид бўлган вайронкор, беҳаё маълумотлар оламига кириб қолсангиз-чи? Интернет бежизга халқаро ўргимчак тўрига ўхшатилмайди.

Андижоннинг эрка фарзанди

24.04.2018

Ҳақиқий шоирлар ўлмайдилар, халқ қалбида яшайдилар.Асарлари кўнгил мулки бўлиб қолади.

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф эл ардоғига муяссар бўлган ижодкордир. Истеъдодли шоир таваллудининг 64 йиллигини нишонлаш учун вилоятимизда катта тайёргарлик кўрилмоқда. Маҳалла, мактаб, коллеж ва олий ўқув юртларида турли тадбирлар ташкил қилиняпти.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги: инновацион таълим, рақобат ва сифат.

19.04.2018

Инсон ҳаётда бир марта яшайди. Бу неъматни инъом этган уни асрашни ҳам марҳамат қилгани муқаддас китобларимизда қайта-қайта таъкидлаб ўтилади. Нафақат ўзимиз, балки яқинларимизнинг ҳаётини асраш хаммамизнинг бурчимиздир. Айниқса, йўлларда харакат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ҳаётимизнинг асрашнинг муҳим шартларидан биридир.

МТМлар фаолиятини лицензиялаш борасида яратилган имтиёзлар

17.04.2018

Андижон давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган мулоқот-семинар бўлиб ўтди. Унда таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳудудий бўлимлари ходимлари, мактабгача, халқ таълими бошқармалари мутахассислари ва мутасадди ташкилотлар вакиллари, нодавлат таълим соҳасида фаолият юритиш истагида бўлган тадбиркорлар иштирок этдилар.

«Оммавий маданият» нинг ўзи нима?

17.04.2018

Муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди” деб бежиз таъкидламаганлар.

 
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 106
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг