Бош саҳифа / Янгиликлар / 17 май куни Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен бошчилигидаги делегация Андижонга келди.
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

17 май куни Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен бошчилигидаги делегация Андижонга келди.

Вилоят ҳокимлиги биносида элчи хоним ҳамда АҚШ элчихонаси вакилларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда Андижон вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари Серобиддин Исмоилов ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Учрашув  давомида Ўзбекистон ва АҚШ давлати ўртасидаги  икки томонлама алоқаларнинг самараси Андижон вилоятида ҳам ўз аксини топиб бораётгани ҳақида сўз борди. Спратлен хоним вилоятда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар кўлами, бунёдкорлик ишлари билан танишди. Жумладан, Андижон вилоятидаги туризм, маданий мерос объектлари борасида саволларига жавоб олди.

Айни вақтда вилоятга АҚШ давлатидан бўёқ, рангли металл, машина ва асбоб-ускуналар ҳамда компьютер хизматлари импорт қилиниб, кимёвий маҳсулотлар, пластмасса маҳсулотлари ва молиявий хизматлар экспорт қилинмоқда. 


Ҳозирги кунда вилоятда АҚШ сармояси иштирокидаги 7 та корхона фаолият олиб бораётган бўлиб, ушбу корхоналарда 9,5 мингдан  зиёд ишчилар фаолият кўрсатиб келмоқдалар. Биргина ҳамкорликнинг ёрқин мисоли сифатида “Женерал моторс” корпорацияси сармояси иштирокидаги “ЖМ Ўзбекистон” қўшма корхонасини келтириш мумкин. Ушбу корхона томонидан ўтган йилнинг ўзида 70 мингга яқин "Кобалт", "Каптива", "Малибу" ва бошқа турдаги замонавий енгил автомашиналар ишлаб чиқарилиб, аҳолининг турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Учрашувдан сўнг АҚШ элчиси Андижон Давлат Университетида бўлиб, ўқув даргоҳида талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди. Олийгоҳ ўқитувчилари билан мулоқотда бўлди.

Памела Спратлен "Боғи Бобур" мажмуасида бўлиб, сўнг миллий ҳунармандчилик билан шуғулланувчи уста кулоллар  билан учрашиши ҳам кўзда тутилган.   




Киритилган вақти: 18/05/2017 18:52 Кўрилганлиги: 3684
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 91
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг