Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Янгиликлар / 115 ёшида «Шуҳрат»га эришди
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

115 ёшида «Шуҳрат»га эришди

Избоскан туманининг Яккатут қишлоғи ёшлари асрларга тенг, ибратли умр кечириб каттаю кичикнинг эътиборига тушган пиру бадавлат инсонлар яшайдиган ажиб гўшалардан бири.

Қишлоқнинг Тошлоқ мақалласида истиқомат қилаётган 115 ёшли табаррук онахон - Хуринсо момо Эшмуродова ана шулар сирасига киради.


Унинг болалиги тенгқурлари қатори осон кечмади: йўқчилик, оғир турмуш шароити, талатўп давр мурғак қалбини изтиробга солди. Ёш турибоқ китоб, қалам ўрнига қўлига кетмон, ўроқ ушлади - далада уззукун меҳнат қилди. Катта Фарғона канали қурилиши бошлангач, биринчилар қатори умумхалқ ҳашарига отланди. Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортини мустаҳкамлашда фаоллик кўрсатди. Тинчликсевар эллар орзиқиб кутган ғалабани таъминлашга фидокорона меҳнати билан ҳисса қўшди. Урушдан сўнг қишлоқдаги жамоа хўжалигида сувчилик қилди, ипак қурти парваришлаб, пешқадам пиллакорлар сафидан мунтазам жой олди.

Ажойиб инсоний фазилатлари билан ҳамқишлоқлари ҳурматини қозонган Ҳуринсо момо бугун барчанинг ардоғида. 15 нафар набира, 30 дан зиёд чеварани бағрига босишга мушарраф бўлган онахоннинг ҳаётида яқинда унутилмас воқеа юз берди. Истиқлол айёми арафасида мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини оширишга қўшган муносиб қиссаси, кўп йиллик фидокорона меҳнати учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.


Хушхабар нафақат яккатутликлар, балки бутун туман аҳлини ҳам ҳувонтирди.

- Онажонимизнинг узоқ йиллик самарали меҳнати муносиб тақдирланганидан ғоят мамнунмиз, -дейди 78 ёшни қаршилаётган қизи Шарофатхон Нишонова.- Истиқлол туфайли умри қишлоқда ўтаётган оддий меҳнаткашларнинг қадри юксалди, уларга катта эътибор қаратилди, ғамхўрликлар қилинмоқда. Бунинг учун халқимизга, ҳукуматимизга, Президентимизга чексиз миннатдорлик билдирамиз.







Юксак эътибор ва эътирофдан қалби ғурур ва сурурга тўлган «Шуҳрат» медали соҳибаси юртимизда тинчлик ва хотиржамлик, элимизнинг хайрли ишлари бардавом бўлишини тилаб дуолар қилди.


Охирги ўзгариш: 12/09/2017 14:54 Кўрилганлиги: 397
 
Жами мурожаатлар: 1235 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 222 (18%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни онлайн қилиш канчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг