Бош саҳифа / Янгиликлар / 11 йиллик таълим – давр тақозоси
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

11 йиллик таълим – давр тақозоси

Мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларнинг иккинчи босқичи таълим соҳасини ҳам қамраб олди.

Мустақиллик йилларида барпо этилган ўрта махсус касб ҳунар таълими тизимини янада мукаммаллаштириш, уни давр талабига мос холатга келтириш баробарида мактабларда билим олиш 11 йиллик қилиб белгиланмоқда. Унингг бир қатор афзалликлари бор. Ўтказилган сўровномалар шуни кўрсатадики, кўплаб ота-оналар фарзандларини таълимнинг 10-11 синфлари негизида давом эттиришларини ёқлаб чиқишган.



Андижон олимпия заҳиралари коллежида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари, илмий бўлим мудирлари, бошқарма мутасаддилари билан учрашув ўтказди. Учрашувда ёшлар иттифоқи ташкилотининг туманлардаги бўлимларини бино билан, Андижон давлат университети битирувчилари ҳамда коллеждан бўшаган ўқитувчиларни иш билан таъминлаш, 11 йиллик таълимни жорий этиш, ушбу тизимни юритишда мактабларда етарли имкониятлар яратиш масалалари кўрилди.

Мутасаддилар янги ўқув йили дастурлари билан таништирдилар. Умумтаълим мактаблари ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, кадрлар етишмовчилиги юзага келишини, таълимни қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб корхоналарини ташкил этиш зарурлиги билдирилди.

Мактабнинг юқори синфларида болалар шахссифатида шаклланар экан, уларни ўзлари ўрганган муҳитдан ажратиб қўймаслик мақсадга мувофиқ. Бу ёшларнинг руҳиятига, давоматга, охир-оқибат ўқитиш сифатига таъсир этади.

Асосийси, ёшларимизни таълим тарбияси, уларнинг юртимизга муносиб фарзандлар бўлиб улғайишлари муҳимдир.



Киритилган вақти: 19/07/2017 17:35 Кўрилганлиги: 3892
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 1
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг