Бош саҳифа / Янгиликлар / ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ЧАҚИРИШДА – 103 ХИЗМАТИДА CALL-МАРКАЗ ИШГА ТУШДИ
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ЧАҚИРИШДА – 103 ХИЗМАТИДА CALL-МАРКАЗ ИШГА ТУШДИ

Андижон шаҳрида тез ёрдам чақиришнинг инновацион усулини тадбиқ этишда дастлабки ишлар бошланди, Саll-марказларини ташкил этиш бир неча босқичли мураккаб жараёнларни ўз ичига олади ва кенг кўламли тадбирларни амалга оширишни талаб этади, бу талабларни бажаришда Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳар ҳокимликлари, масъул ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар режалари амалга оширилмоқда. Ушбу тадбирларни амалга оширишда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг шахсий назорати ва алоҳида кўрсатмалари катта ёрдам бермоқда.

Андижон халқи учун савобли бўлган ушбу Call-маркази Ўзбекистонда пойтахтдан кейин, вилоятлар ичида дастлабки қадам ҳисобланади.  

Call-марказини - Тез тиббий ёрдамни бошқаришнинг қуйидаги имкониятларга эга автоматлаштирилган тизимини яратади:

Аҳолининг чақирувларини қабул қилиш ва рўйхатга олиш, устиворлик тартибида хизмат кўрсатиш лозим бўлган чақирувларни автоматик белгилаш тизими яратилади, кечикиб боришни олди олинади.

Махсус автотранспорт ҳаракатини бошқариш, шу жумладан, GPS-навигациядан фойдаланган ҳолда, кейинчалик босқичма-босқич рақамли радиоалоқага ўтиш орқали автотранспорт ҳаракатини мониторинг қилиш, тез тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахслар жойлашган жойни телефон (мобиль) алоқаси орқали автоматик аниқлаб, ёлғон чақирувларни камайтиради.

 Фойдаланиладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ҳисобга олиш, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларни шошилинч хизматларининг ахборот тизимлари билан бирлаштириш, фуқаролар томонидан тез тиббий ёрдам станциялари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг рейтингини юритиш, тез тиббий ёрдам ёрдам бригадаларида муаммоли касаллар бўлганда жойида ҳал этиш имкониятига эга бўлади.

Вилоят тез тиббий ёрдам бригадаларини марказдан бошқарилиши орқали туманлар орасидаги чегара йуқолади.  

 Аҳоли 103 га қўнғироқ қилганда қўшни туманларга, мурожаатнинг бошқа ҳудудларга тушиб қолиши тугатилади. 

 Call-марказ кейинги босқичида Андижон тумани ва Олтинкўл туманида давом эттирилади. 

 Малака ошириш борасида дунёнинг йирик  Измир, Санкт - Петербург каби шаҳарлари тез тиббий ёрдам станциялари иш фаолияти ўрганиб келинди. 

Андижон шаҳрида жойлашган Call-марказга 34 та компьютер жамланмаси (153 млн), 35 дона замонавий IP - телефон аппаратлари олинди (54.6 млн) ва алоқа ва интернет тармоқларини узлуксиз ишлашини таъминлаш учун керакли жиҳозлар, 35 дона қулоқчин, факс аппарати, кондиционер олинди, 1 дона генератор (60 млн с) ва оптик шиша толали алоқа тармоғига уланди. Call-марказни ходимлари учун ошхона қайта таъмирланди ва замонавий жиҳозлар ўрнатилди (26 млн). 

Call-марказининг 35 та диспетчерлик пости ва 3 та тез тиббий ёрдам хизмати шифокорларининг, жами 36 та компьютернинг узлуксиз ва ўзаро боғланиб ишлашини таъминлаб берувчи “Сервер” модели ишга туширилди(100 млн). 

 Call-маркази учун 37 та диспетчерлар учун ойнали стол, 35 та кресло, 4 та кийимлар учун шкаф, 2 та китоб шкафи ва 2 та кондиционер харид килинди ва ўрнатилди (65 млн сўм). 

   Call-марказига катта кузатиш 4 дона мониторини ўрнатилди ва бунинг учун 23 млн сўм маблағ ажратилди. 

Вилоятда тез тиббий ёрдамнинг 92 та фельдшерлари парамедик ихтисослигига ва 24 та диспетчерлар компьютер саводхонлигига сертификат асосида ўқитилди.

   Диспетчерлар ишини кузатиб бориш учун 5 дона видео кузатув камералари ўрнатилди.

Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини самарадорлигини баҳолашнинг намунавий индикаторлари, тез тиббий ёрдам хизмати ходимларининг меҳнатига ушбу индикаторларга асосланган ҳолда табақалашган тарзда ҳак тўлаш ва моддий рағбатлантириш механизмлари жорий этилди.

Тез тиббий ёрдам хизматининиг ихтисослаштирилган автотранспортларини, яъни 14 та «Хундай» ва 9 та «Ниссан» реанимобилларини «Саломатлик – 3» лойиҳаси доирасида Жаҳон банкининг маблағлари ҳисобига, 3.4 млрд сўмга, 23 та мониторли дефибриллятор, 23 та электр сўрғич, 23 та УСВ (ИВЛ) аппарати , 23 та портатив ЭКГ аппарати ва тиббий анжомлар билан  таъминланди.  Реанимобил автомашиналар тиббий аппаратлар билан тўлиқ - 100% таъминланди.




Тез тиббий ёрдам бригадалари учун 216 дона тиббий сумка олинди (174 млн сўм). 

Умумтармоқ бригадалар учун 59 та ЭКГ, 4 та дефибрилятор, 78 та Амбу қопчаси, 568 та шиналар ва тиббий асбоблар олиниб, тез тиббий ёрдам тизими автотранспортларига тақсимланди (621 млн). Тиббий аппаратлар соз ҳолда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3255 сонли қарорига асосан радио алоқа воситаларини ишлаб чиқариш мақсадида ташкил этилган “Ozelektroapparat-Electroshield” АЖ дан вилоятдаги тез тиббий ёрдам бригадаларини рақамли радиоалоқа воситалари (рация) билан таъминлаш учун тижорий таклиф олинган. Унга асосан 155 та мобил, 17 та стационар ва 236 та портатив рақамли радио алоқа воситалари (рация) сотиб олиш учун 3 млрд. 923 млн. 960 минг сўм маблағ ҳаражатлари сметаси тақдим этилган.

Андижон вилоятидаги 5 та (Қўрғонтепа, Булоқбоши, Асака, Марҳамат, Шаҳрихон) туманлари Узэлектроаппарат электрошит АК билан рақамли, GPS ли рация олиш учун шартномалар имзоланди. 2019 йил шартномага асосан туманларга жами 77 мобил ва 5 стоционар Хайтера рациясидан олиб келинди( 726 млн) ва автомашиналарга ўрнатилди. Андижон шаҳар тез тиббий ёрдам бўлими автомашиналарига 24 та рация ўрнатилди.

   Call – марказининг штат бирлиги ишлаб чиқилди, тасдиқланди ва вилоят молия бошқармаси томонидан 2019 йили март ойида тасдиқланди.  

Вилоят 2018 йилда тез тиббий ёрдам тизимини дори-дармон таъминотини яхшилаш мақсадида битта чақирувга дори-дармон ҳаражати ўртача 3779 сўмга етказилди. 2019 йилнинг 9 ойлик натижасига кўра 1 чақирувга 4626 сўмга тўғри келган, тез ёрдам машинасида бўлиши лозим бўлган дори-дармонлар 20 хилдан 67 хилгача кўпайтирилди.

Вилоятдаги шаҳар ва туман тез тиббий ёрдам бўлимларига 2018 йилдан дори-дармон учун 3 миллиард 860 миллион сўм ишлатилди, дори-дармон ва тиббий жиҳозлар марказлашган ҳолда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали томонидан берилди, 2019 йил эса дори дармон учун 5.2 миллиард сўм маблағ ажратилган, ҳозирги кунда дори-дармон таъминоти талаб даражасига келтирилган. 

РШТЁИМ Андижон филиали 5 нафар шифокорларини Россиянинг етакчи клиник шифохоналарида, 1 нафар тез тиббий ёрдам врачи 2018 йилда Туркия давлатида, 1 нафар врач Россия давлатида малака оширдилар.

2019 йилда 72 нафар тез тиббий ёрдам хизмати врачлари ва 122 нафар ўрта тиббиёт ходимларини мунтазам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, уларни тез ёрдам кўрсатиш халқаро стандартларига (ACLS, PALS, PНTLS) ўқитиш ва шу жумладан 4 нафар ходимларни хорижий мамлакатларнинг ихтисослашган ўқув юртлари негизида ўқитишни режалаштирилган бўлиб, улардан 42 нафар шифокорлар ва 69 нафар ўрта тиббиёт ходимлари ўз малакаларини оширдилар, режа асосида тез тиббий ёрдамни ривожлантиришни такомиллаштириш муаммолари бўйича 6 та илмий-амалий конференциялар, 8 та семинарлар, 4 маротаба маҳорат-дарслари ва 4 маротаба телекўприк ўтказилди.

Андижон вилоятида аҳоли розилигини олиш йўлида тез тиббий ёрдам хизмати кечаю кундуз, байрамлар кунларида, вилоятнинг барча тадбирларида фаол қатнашиб келмоқдалар. 

 Халқ хизматидаги фаолиятида уларга миннатдорчилик билдирамиз ва улкан зафарлар тилаймиз.





Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram


Киритилган вақти: 24/01/2020 10:18 Кўрилганлиги: 476
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 110
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг