Бош саҳифа / Янгиликлар / «103» учун маҳорат сабоқлари
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

«103» учун маҳорат сабоқлари

РШТЁИМ Андижон филиалининг тез ёрдам бўлимида соғлиқни сақлаш тизимининг «103» хизматидаги муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш ҳамда соҳа ходимларининг касбий савиясини ошириш мақсадида «Фавқулотда ҳолатларда ҳамшира тактикаси» мавзуида маҳорат дарслари бўлиб ўтди.

Унга шаҳар ва туманлардаги тиббиёт бирлашмаларининг «103» йўналишида фаолият кўрсатаётган, тажрибали, кейинчалик маҳаллий тренер сифатида машғулот ўтказа оладиган 50 нафардан зиёд фельдшер ва ҳамширалар таклиф этилди.







Тадбир давомида треннерларнинг маъруза ва тақдимотлари орқали меъёрий ҳужжатларни юритиш тартиби, лавозим йўриқномаси, кийиниш ва муомала маданияти, фавқулотда вазиятларда хабар бериш тартиблари ҳамда кечиктириб бўлмайдиган холатларда тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмалари берилди.


Тадбир сўнгида иштирокчиларга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг сертификатлари топширилди.


Киритилган вақти: 27/03/2017 08:56 Кўрилганлиги: 3990
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Сайтдаги интерактив хизматларга баҳо беринг

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 107
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг