Бош саҳифа / Янгиликлар / 10 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

10 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Эрк ва саодат қўшиғи


1992 йилнинг 10 декабрь санасида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. Мутал Бурҳонов мусиқаси, Абдулла Орипов сўзи билан янграйдиган эрк қўшиғи ҳар тонг жаранглаб, дилларимизни ғурур ва ифтихорга тўлдиради.


Эрк ва саодат қўшиғи


1992 йилнинг 10 декабрь санасида "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. Мутал Бурҳонов мусиқаси, Абдулла Орипов сўзи билан янграйдиган эрк қўшиғи ҳар тонг жаранглаб, дилларимизни ғурур ва ифтихорга тўлдиради.

Серқуёш ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,

Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!

Яшнагай то абад илму фан, ижод,

Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

Ҳар бир сўз, ҳар бир сатрдаги ватанпарварлик, ташаббускорлик, ижодкорлик ғоялари каттаю кичикнинг онгу шуурига тантанавор руҳ билан сингади.

2010 йил 24 декабрда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари ҳақидаги айрим қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" ги Қонунида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижро этилиши қоидалари белгиланган. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш чоғида – у қасамёд қабул қилганидан сўнг; Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сессияларининг ва Сенати ялпи мажлисларининг очилиши ҳамда ёпилиши; мамлакатимизда нишонланадиган умуммиллий байрамларга бағишланган тантанали йиғилишлар ва мажлисларнинг очилиши чоғида; давлат телевидение ва радиоэшиттириш компаниялари томонидан ҳар куни – кўрсатув ва эшиттиришлар бошланишидан аввал ва тугаганидан сўнг ҳамда қонунда белгиланган бошқа тантанали тадбирлар вақтида давлатимиз мадҳияси янграйди.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилганда, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб, ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар эса қўлини бош кийимига қўйиб тинглайдилар.

Агар Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ижро этилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг кўтарилиши билан биргаликда амалга оширилса, ҳозир бўлган кишилар унга юзи билан буриладилар.

Давлатимиз мадҳияси янграганда, Ватанимизнинг куч-қудрати, халқимизнинг шавкату шони, келажакка ишонч ва юртга садоқат туйғулари қалбларни тўлқинлантиради.


Manba:auz.uz


Киритилган вақти: 18/12/2016 16:29 Кўрилганлиги: 4646
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 166
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг