Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Интерактив / Юридик шахслар учун / Оммавий тадбирлар ўтказиш учун рухсат бериш
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Оммавий тадбирлар ўтказиш учун рухсат бериш

Оммавий тадбирлар ўтказиш учун рухсат бериш

Давлат хизматини кўрсатиш натижасини тақдим этувчи масъул органнинг номи

Андижон вилояти ҳокимлиги

Юқори турувчи ташкилот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Соҳа

Лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар

Давлат хизматини кўрсатиш натижаси

Рухсатнома

Давлат хизмати кўрсатиладиган мурожаатчилар тоифаси

·         Жисмоний шахс

·         Юридик шахс

Давлат хизматини кўрсатиш шакли

·         Анъанавий

Мурожаат этиш усуллари

·         Ташриф (шахсий, ишончли вакил)

·         Анъанавий почта хизмати

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

365 календар куни
Бир қатор оммавий тадбирлар бир турдаги дастур бўйича айнан битта оммавий тадбирни ўтказиш объектида айнан битта оммавий тадбирнинг ташкилотчиси томонидан ўтказилган тақдирда (киносеанслар, театр спектакллари, цирк томошалари ва шу кабилар) оммавий тадбир иштирокчисининг аризасига кўра ваколатли орган томонидан оммавий тадбирларнинг умумий сонини кўрсатган ҳолда, бир йилгача амал қилиш муддати билан, бир қатор оммавий тадбирларни ўтказиш учун ягона рухсатнома берилиши мумкин

Амал қилиш муддати

биринчи тоифадаги оммавий тадбир учун — оммавий тадбир ташкилотчисининг аризаси олинган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан ошмайдиган муддатда; иккинчи тоифадаги оммавий тадбир учун — оммавий тадбир ташкилотчисининг аризаси олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда

Хизмат ҳаққи

Бепул

Хизматни анъанавий кўрсатиш регламенти

Регламентни юклаб олиш: 
Регламентга ҳавола:  http://official2.gov.uz/uploads/RequiredDocs/edcc39550954f37ac194505dc213f195.pdf

Талаб қилинадиган ҳужжатлар ва уларни берувчи давлат органлари


Давлат хизматини кўрсатиш учун талаб қилинадиган хужжатлар

Ҳужжатларни йиғувчи субъйект

Ҳужжатни тақдим этувчи орган

Юклаб олиш

1

рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза

Аризачи

2

оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти билан келишувга кўра оммавий тадбир ташкилотчиси томонидан тасдиқланган оммавий тадбирнинг дастури;

Аризачи

3

оммавий тадбирнинг ташкилотчиси — юридик шахс учун (давлат органларидан ташқари) — юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти доирасида оммавий тадбирни ташкил қилувчи оммавий тадбирнинг ташкилотчиси —­ жисмоний шахс учун — якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; оммавий тадбирнинг ташкилотчиси —­ жисмоний шахс учун — паспорт (шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат)нинг нусхаси;

Аризачи


Давлат хизматини кўрсатиш тартиби (босқич ва тақдим этиш жараёнлари)


Босқич

Субъект

Тадбир

Давлат органи роли

Муддат

1

Комиссия

Комиссия оммавий тадбир ташкилотчисининг аризасини олинган кундан бошлаб икки иш кунидан кечикмай оммавий тадбирни ўтказиш учун розилик олиш мақсадида қуйидагиларга сўровнома юборади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига — халқаро ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирни ўтказиш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза олинганда;

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбариятига —­ биринчи тоифадаги оммавий тадбирни ўтказиш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза олинганда.

Сўровномага рухсатнома бериш тўғрисидаги аризанинг нусхаси илова қилинади.

Оммавий тадбирни ўтказиш учун ёзма шаклдаги розилик ёки розилик беришнинг рад этилганлиги тўғрисидаги асосланган хулоса комиссиянинг сўровномаси олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмай комиссияга юборилади.

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот

2 календар куни

2

Комиссия

Ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосаларни тайёрлаш ва ваколатли орган раҳбарига рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги таклифларни тақдим этиш оммавий тадбирни ўтказиш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза бўйича комиссия томонидан:

биринчи тоифадаги оммавий тадбир учун — оммавий тадбир ташкилотчисининг аризаси олинган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан ошмайдиган муддатда;

иккинчи тоифадаги оммавий тадбир учун — оммавий тадбир ташкилотчисининг аризаси олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот

15 иш куни

3

Ваколатли орган

Ваколатли орган раҳбари комиссия таклифлари олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кеч бўлмаган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади ва рухсатномани имзолаган ҳолда оммавий тадбир ташкилотчисига бериш ёки рухсатнома берилишини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Рухсат берувчи орган

5 иш куни

4

Комиссия

Рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рухсатнома бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай рухсатнома комиссия томонидан оммавий тадбир ташкилотчисига юборилади (топширилади).

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот

1 иш кун

5

Комиссия

Рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рухсатномани бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарнома рад этиш сабаблари, муайян қонун ҳужжатларининг нормалари ва оммавий тадбир ташкилотчиси кўрсатилган сабабларни бартараф этиб такроран кўриб чиқилиши учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда, қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай, ёзма шаклда комиссия томонидан оммавий тадбир ташкилотчисига юборилади (топширилади).

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот

1 иш кун

6

Комиссия

Оммавий тадбир ташкилотчиси томонидан рухсатнома берилишини рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларнинг тўлиқ кўриб чиқилиши, рухсатноманинг берилиши ёки уни беришнинг рад этилиши тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши оммавий тадбир ташкилотчисининг рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб этти иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот

7 иш куни


Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси


НҲҲ тури

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи

Рўй. №

Қабул қилинган сана

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


 

Хизматдан фойдаланиш   Мурожаат ҳолатини билиш


Охирги ўзгариш: 09/02/2017 13:42 Кўрилганлиги: 437
 
Жами мурожаатлар: 1233 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 220 (18%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни онлайн қилиш канчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг