Бош саҳифа / Интерактив / Юридик шахслар учун / Хорижий тилларни ўргатиш масаласи
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Хорижий тилларни ўргатиш масаласи


Нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш

 


Давлат хизматини кўрсатиш натижасини тақдим этувчи масъул органнинг номи

Андижон вилояти ҳокимлиги

Юқори турувчи ташкилот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Соҳа

Лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар

Давлат хизматини кўрсатиш натижаси

Лицензия

Давлат хизмати кўрсатиладиган мурожаатчилар тоифаси

·         Юридик шахс

Давлат хизматини кўрсатиш шакли

·         Анъанавий

·         Електрон

Мурожаат этиш усуллари

·         Ташриф (шахсий, ишончли вакил)

·         Анъанавий почта хизмати

·         Электрон почта

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

30 иш куни

Амал қилиш муддати

5 йил.

Хизмат ҳаққи


Тўлов тури

Нархи

1

Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун

энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари


Хизматни анъанавий кўрсатиш регламенти

Регламентни юклаб олиш
Регламентга ҳавола: http://official2.gov.uz/uploads/RequiredDocs/aa9f0d6eae225cfbf5858d7315a502d3.pdf

Талаб қилинадиган ҳужжатлар ва уларни берувчи давлат органлари


Давлат хизматини кўрсатиш учун талаб қилинадиган хужжатлар

Ҳужжатларни йиғувчи субъект

Ҳужжатни тақдим этувчи орган

Юклаб олиш

1

Лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), таълим фаолиятини амалга ошириш жойи манзили, банк муассасасининг номи ва банкдаги хисоб рақами, лицензиялаштирилаётган фаолият тури ҳамда чет тилларини ўқитиш йўналишлари рўйхати

Аризачи

Андижон вилояти ҳокимлиги


2

Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси

Аризачи

Андижон вилояти ҳокимлиги


3

Фаолиятнинг лицензияланаётган тури амалга ошириладиган биноларга (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг мавжудлигини, шунингдек мазкур бинолар (хоналар)нинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар

Аризачи

Андижон вилояти ҳокимлиги


4

Ёнғин ва санитария-епидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигийена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари

Аризачи

Андижон вилояти ҳокимлиги


5

Нодавлат таълим муассасаси уставининг нусхаси

Аризачи

Андижон вилояти ҳокимлиги


6

ўқув режалари дастурлари

Аризачи

Андижон вилояти ҳокимлиги


7

Сҳет тилларга ўқитган ҳолларда педагогик кадрлар тўғрисида маълумот (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилларни билиш даражаси кўрсатилган давлат сертификати ҳамда маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси )

Аризачи

Андижон вилояти ҳокимлиги


8

Ўқув жараёнини таъминлаш учун зарур бўлган моддий воситаларнинг (ёки уларни молиялаштиришнинг аниқ манбаи) мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар

Аризачи

Андижон вилояти ҳокимлиги


9

Ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат

Аризачи

Андижон вилояти ҳокимлиги




Давлат хизматини кўрсатиш тартиби (босқич ва тақдим этиш жараёнлари)


Босқич

Субъект

Тадбир

Давлат органи роли

Муддат

1

Ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳудудий бошқарамаси (ишчи орган)

Юридик шахс-талабгор, ҳужжатларни тайёрлаб, Лицензия олиш керак бўладиган ҳужжатларни Ўрта таълим вазирлигининг ҳудудий бошқармасига тўғридан-тўғри ёки почта алоқаси орқали тақдим этади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот

1 иш кун

2

Ишчи орган

Ишчи орган (Ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳудудий бошқармаси) ҳужжатларни тартиби бўйича қабул қилиб, қабул қилган куни қайт этилган тартибини аризачига жўнатади. Ишчи орган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ариза берувчига лицензия бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги қарорига экспертлар хулосасини тайёрлаб ҳудудий комиссиияга тасдиқлатиш учун тақдим этади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот

8 иш куни

3

Андижон вилоятидаги шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳудудий комиссиясиси

Ҳудудий комиссия ишчи органнинг таклифини олгандан кейин уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Ҳудудий комиссия қабул қилган қарор протоколини комиссия раиси имзолайди

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот

15 иш куни

4

Ишчи орган

Ишчи орган қабул қилинган қарорни лицензияга даъвогар шахсни ёзма (хат) тарзда огоҳлантиради. Лицензия бериш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот

3 иш куни

5

Ишчи орган

Лицензия талабгори ишчи органга давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат ва лицензия битимини имзолаб тақдим этади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот

1 календар кун

6

Ишчи орган

Лицензия талабгорининг 5 моддада кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, лицензиянинг мувофиқлик бланкаси расмийлаштирилади. Расмийлаштирилган лицензия лицензия талабгорига ишчи орган томонидан тақдим этилади

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот

1 иш кун

7

шахар ва туман ҳокимиятлари

Ҳудудий комиссия ишчи орган томонидан тақдим этилган лицензияни имзолаши

Ушбу хизматни кўрсатувчи ташкилот

1 иш кун


Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси


НҲҲ тури

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи

Рўй. №

Қабул қилинган сана

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни

№ 71-ИИ

25/05/2000

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарори

"Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўгрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги № ПҚ-1875 қарори

№ ПҚ-1875

10/12/2012

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

"Нодавлат таълим муассаларининг чет тилларга ўқитиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

№ 169

14/06/2013


 

 

O`ZBЕKISTON RЕSPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASINING QARORI

NODAVLAT TA'LIM MUASSASALARINING CHЕT TILLARGA O`QITISH SOHASIDAGI FAOLIYATINI LITSЕNZIYALASH TARTIBINI SODDALASHTIRISh CHORA-TADBIRLARI TO`G`RISIDA

(O`zbеkiston Rеspublikasi qonun hujjatlari to`plami, 2013 y., 25-son, 324-modda; 2016 y., 18-son, 198-modda)

 

O`zbеkiston Rеspublikasi Prеzidеntining «Chеt tillarni o`rganish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to`g`risida» 2012 yil 10 dеkabrdagi PQ-1875-son qarorini bajarish yuzasidan, shuningdеk chеt tillarni o`rganish imkonini yanada kеngaytirishni ta'minlash, nodavlat ta'lim muassasalarining chеt tillarni o`qitish sohasidagi faoliyatini litsеnziyalash tartibini soddalashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Bеlgilab qo`yilsinki, 2013 yil 1 avgustdan boshlab nodavlat ta'lim muassasalarining chеt tillarni o`rganish bo`yicha o`quv kurslarini tashkil etish sohasidagi faoliyatini litsеnziyalash Qoraqalpog`iston Rеspublikasi Vazirlar Kеngashi, viloyatlar va Toshkеnt shahar hokimliklari tomonidan amalga oshiriladi.

2. Quyidagilar:

Nodavlat ta'lim muassasalarining chеt tillarni o`rganish bo`yicha o`quv kurslarini tashkil etish sohasidagi faoliyatini litsеnziyalash tartibi to`g`risidagi Nizom 1-ilovaga muvofiq;

Nodavlat ta'lim muassasalarining chеt tillarni o`rganish bo`yicha o`quv kurslarini tashkil etish sohasidagi faoliyatini litsеnziyalash bo`yicha hududiy komissiya to`g`risidagi Nizom 2-ilovaga muvofiq;

Nodavlat ta'lim muassasalarining chеt tillarni o`rganish bo`yicha o`quv kurslarini tashkil etish sohasidagi faoliyatini litsеnziyalash bo`yicha hududiy komissiyaning Namunaviy tarkibi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Qoraqalpog`iston Rеspublikasi Vazirlar Kеngashi, viloyatlar va Toshkеnt shahar hokimliklari o`n kun muddatda nodavlat ta'lim muassasalarining chеt tillarni o`rganish bo`yicha o`quv kurslarini tashkil etish sohasidagi faoliyatini litsеnziyalash bo`yicha hududiy komissiyalarning (kеyingi o`rinlarda hududiy komissiyalar dеb ataladi) tarkibini tasdiqlasinlar.

4. Vazirlar Mahkamasining nodavlat ta'lim muassasalari faoliyatini litsеnziyalash komissiyasi:

bir oy muddatda Qoraqalpog`iston Rеspublikasi Vazirlar Kеngashi, viloyatlar va Toshkеnt shahar hokimliklari bilan birgalikda hududiy komissiyalar faoliyatini tashkil etish bo`yicha zarur tadbirlarni amalga oshirsin;

hududiy komissiyalar faoliyati muvofiqlashtirilishini va doimiy monitoring olib borilishini ta'minlasin;

ushbu qarorning bajarilishi to`g`risida 2014 yil yanvar va iyul oylarida O`zbеkiston Rеspublikasi Vazirlar Mahkamasiga axborot bеrsin.

5. O`zbеkiston Rеspublikasi Hukumatining 4-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga o`zgartirish va qo`shimchalar kiritilsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish O`zbеkiston Rеspublikasi Bosh vazirining o`rinbosari A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.

 

O`zbеkiston Rеspublikasining Bosh vaziri Sh. MIRZIYOЕV

Toshkеnt sh., 2013 yil 14 iyun, 169-son 

 

Normativ hujjatlar 

O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2013 yil 14 iyundagi "Nodavlat ta`lim muassasalarining chet tillarga o`qitish sahasidagi faoliyatini litsenziyalash tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari to`g`risida"gi 169-sonli qarori 

 


XIZMATDAN FOYDALANISH TARTIBI (reglamenti)

1-Qadam 
Ariza formasini elektron nushasini yuklab olish  va printer Qurilmasi yordamida qog`ozga chop etish.

2-Qadam 
Ariza shaklini to`ldiring, imzo va muhr ko`ying

3-Qadam 
Arizani skaner qurilmasidan foydalangan holda elektron shakilga o`tkazing. Shuningdek xizmatni ko`rsatish uchun kerakli boshqa hujjatlarni ham skaner qurilmasidan foydalangan holda elektron shaklga o`tkazing.

4-Qadam 
Elektron shakilga o`tkazilgan ariza va hujjatlarni shahsiy pochtangizdan foydalangan holda tegishli tuman (shahar) hududidagi o`zini o`zi boshqarish organlariga taqdim eting.


регламент.pdf (255kb)

Хизматдан фойдаланиш   Мурожаат ҳолатини билиш


Охирги ўзгариш: 20/09/2018 11:45 Кўрилганлиги: 7328
 
Жами мурожаатлар: 1376 (100%)
Кўриб чиқилган: 1092 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 284 (21%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни, онлайн қилиш қанчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
 
Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 67
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг