Замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда очиқ танловлар асосида давлат харидларини амалга ошириш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 137-модда; 2012 й., 31-сон, 357-модда, 36-сон, 411-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида» 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 260-сонли қароригаасосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 411-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 1 апрель,
100-сон
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси ишчи органининг (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) асосий вазифалари, функциялари ва ишларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ишчи орган ҳисобланади.
II. Ишчи органнинг асосий вазифалари ва функциялари
3. Қуйидагилар ишчи органнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
давлат харидлари бўйича ахборот базасини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш, давлат харидларини амалга оширишда нархларни шакллантириш жараёнини назорат қилиш;
Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб аталади) қонун ҳужжатлари билан унинг ваколатига киритилган масалалар бўйича материалларини ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари жараёнида иштирок этувчи бошқа ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ҳукумат комиссияси қарорлари бажарилишини назорат қилиш;
давлат харидлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда қатнашиш.
4. Қуйидагилар ишчи органнинг асосий функциялари ҳисобланади:
давлат харидлари бўйича ахборот базасини, шу жумладан давлат харидлари бўйича бюджет маблағлари олувчилар томонидан жойлаштириладиган буюртмалар, шунингдек бюджет маблағлари олувчилар томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар бўйича маълумотларни шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш;
Ҳукумат комиссиясининг қонун ҳужжатлари билан унинг ваколатига киритилган масалалар, шу жумладан товарлар (ишлар, хизматлар) давлат харидларининг ҳар бир тури бўйича кичик бизнес субъектлари, давлат бюджети ҳамда марказлаштирилган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштириладиган ташкилотлар учун квоталар белгилаш масалалари бўйича қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;
давлат харидлари жараёнини ва мамлакатимиздаги кичик бизнес субъектлари учун ажратиладиган квоталарнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, Ҳукумат комиссиясининг кўриб чиқишига киритиш учун таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлаш;
Ҳукумат комиссиясининг қарорлари ва топшириқларини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти тегишли органларига, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари жараёнида иштирок этувчи бошқа ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектларга етказиш, шунингдек уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари тўғрисидаги ягона республика махсус ахборот порталини юритиш учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига зарур ахборотларни тақдим этиш;
давлат харидлари жараёнини белгилайдиган, шунингдек кичик бизнес субъектларининг товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш юзасидан давлат буюртмалари олишини кенгайтиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш, давлат харидларини жойлаштиришда ошкоралик, аниқ-равшанлик ва рақобат муҳити қўллаб-қувватланишини таъминлаш;
кичик бизнес субъектлари учун ажратиладиган квоталар бўйича давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) гуруҳлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлашда қатнашиш;
давлат харидлари соҳасида халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда, халқаро ташкилотлар билан ўзаро алоқани ва ҳамкорликни ташкил этишда қатнашиш.
III. Ишчи органнинг ҳуқуқлари
5. Ишчи орган ўзига юкланган вазифаларга ва бажарадиган функцияларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур материалларни олиш;
давлат харидлари жараёни қатнашчиларидан кичик бизнес субъектлари учун ажратилган квоталарни бажаришга тааллуқли ахборотларни сўраб олиш.
6. Ишчи орган давлат харидларини амалга оширишда, шу жумладан бюджет маблағлари олувчилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олишда нархлар ошириб юборилган ҳолатлар аниқланган тақдирда мавжуд материалларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига топшириши шарт.
IV. Ишчи орган ишларини ташкил этиш
7. Ишчи орган ўз ишларини ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, шунингдек Ҳукумат комиссияси топшириқларига мувофиқ олиб боради.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 260-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 411-модда)
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини харажатларини маблағ билан таъминлаш (тўлаш) тартибига қуйидаги мазмундаги 381-банд қўшилсин:
«381. Ўз бўлинмалари учун марказлаштирилган харидни амалга оширадиган бюджет ташкилотлари раҳбарлари давлат харидларини ташкил этиш ва самарали амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шахсан жавоб берадилар».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги Низомда:
а) 5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача тенг суммадаги битта контракт бўйича етказиб беришларни амалга оширишда харидлар буюртмачи томонидан ташкил этиладиган махсус комиссия қарорига кўра қуйидаги йўллар билан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида тендер савдолари ўтказмасдан (ушбу Низомнинг 54-бандида назарда тутилган ҳоллардан ташқари) амалга оширилади»;
б) 51-бандда:
3-кичик банддаги «энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан» сўзлари «300 АҚШ долларига тенг» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-кичик банддаги «тегишли молия органлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда молия органлари деб аталади) билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) қуйидаги мазмундаги 53 ва 54-бандлар қўшилсин:
«53. Рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган марказлаштирилган манбалар ҳисобига давлат харидларини амалга оширадиган ташкилотлар махсус ахборот порталида, мазкур Низомнинг 51-банди 1, 3-9-кичик бандларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, товарлар етказиб берувчи, ишларни бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчини аниқлаш санасигача камида 30 кун олдин келгуси харидлар тўғрисида, шунингдек биржа савдоларида товарлар харид қилиш ва Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган бошқа ҳолатлар тўғрисидаги эълонни жойлаштириши шарт.
54. 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача суммага битта контракт бўйича рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган товарлар, ишлар ва хизматларнинг айрим турлари давлат харидлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил этиладиган электрон аукцион савдолар орқали амалга оширилади, ушбу Низомнинг 51 банди 1, 3 — 9-кичик бандларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек товарларни биржа савдоларида харид қилиш ва Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган бошқа ҳоллар бундан мустасно»;
г) 47-бандда:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«тендерга камида учта қатнашчининг таклифи тақдим этилса»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«кичик бизнес субъектлари учун ажратилган квоталар бўйича ўтказиладиган тендер қатнашчилари орасида ушбу тоифа ташкилотлар бўлмаса»;
д) 55-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Бошқа тенг шароитларда кичик бизнес субъектларига афзаллик берилади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш устидан назоратни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги ПФ-3161-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 69-модда):
а) 1-банддаги «71 нафардан» сўзлари «унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари сонини тегишли равишда қисқартириш ҳисобига кўрсатилган ходимлар сонини 4 нафарга кўпайтиришни назарда тутган ҳолда 73 нафардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «17» рақами «16» рақами билан алмаштирилсин;
в) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
г) 2-иловада:
6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;
давлат харидлари бўйича тендер (танлов) савдолари ўтказилишининг тўғрилигини назорат қилиш»;
7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш ва текшириш;
давлат харидлари бўйича қалбакилаштириш, савдолар қатнашчилари ўртасида тил бириктириш, коррупция алоқалари мавжудлиги ва сохта тендер (танлов) савдолари ўтказилиши белгилари бўлган савдоларни аниқлаш ҳамда уларни бекор қилиш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўриш»;
8-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш ва текшириш;
давлат харидлари бўйича қалбакилаштириш, савдолар қатнашчилари ўртасида тил бириктириш, коррупция алоқалари мавжудлиги ва сохта тендер (танлов) савдолари ўтказилиши белгилари бўлган савдоларни аниқлаш ҳамда уларни бекор қилиш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўриш»;
11-бандда:
11.1-кичик бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижросини назорат қилиш бўлими;
Инвестиция дастурларига ажратиладиган марказлаштирилган маблағлардан ва Ҳукумат томонидан кафолатланган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш бўлими;
Давлат харидлари бўйича тендер (танлов) ўтказилишини назорат қилиш бўлими;
Бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шўъбаси»;
11.6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11.6. Мурувват ёрдамидан ва техникавий кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шўъбаси»;
12-бандда:
12.3-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«12.3. Инвестиция дастурларига ажратиладиган марказлаштирилган маблағлардан ва Ҳукумат томонидан кафолатланган кредитлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш бўлими»;
қуйидаги мазмундаги 12.5 ва 12.6-кичик бандлари қўшилсин:
«12.5. Давлат харидлари бўйича тендер (танлов) ўтказилишини назорат қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижросини назорат қилиш бўлими.
12.6. Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғармалар маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш бўлими».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги Низомда:
а) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Агар ёпиқ савдоларда қатнашишга розилик билдирган пудратчилар (етказиб берувчилар) сони учтадан кам бўлса, у ҳолда танлов шартлари аниқлаштирилган ва/ёки унга тузатишлар киритилган ҳолда такрорий танлов савдолари эълон қилинади»;
б) қуйидаги мазмундаги 271-банд қўшилсин:
«271. Рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган 500 млн сўмгача қийматда бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишларни бажариш учун пудрат ташкилотларини танлаш фақат кичик бизнес субъектлари ўртасида амалга оширилади»;
в) 47-банднинг ўнинчи хатбошидаги «нарх преференциялари» сўзларидан кейин «шунингдек қонунчиликка мувофиқ кичик бизнес субъектлари учун ажратиладиган квоталар миқдорлари» сўзлари қўшилсин.
г) 81-бандда:
иккинчи хатбошидан «ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳоллардан ташқари» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«кичик бизнес субъектлари учун ажратилган квоталар бўйича ўтказиладиган танлов савдолари қатнашчилари ўртасида ушбу тоифа корхоналар мавжуд бўлмаса».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда):
а) 1-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«товарлар (ишлар, хизматлар)нинг, шу жумладан ўзига хос хусусиятларга эга бўлган товарларнинг аукцион савдолари»;
б) 3-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«биржа аъзолари-дилерлар биржа савдоларида улгуржи савдони фақат уларда улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқига лицензия мавжуд бўлганда амалга оширадилар»;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«товар-хом ашё биржаларининг аукцион ва кўргазма-ярмарка савдони ташкил этишга харажатлари битишувлар иштирокчиларидан воситачилик йиғими олиш ҳисобига, шунингдек аукцион ва кўргазма-ярмарка савдо қатнашчиларига кўрсатиладиган қўшимча хизматлар (реклама, ахборот, маслаҳат бериш, ўқув, ноширлик хизматлари ва шу кабилар) ҳисобига қопланади»;
в) 4-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ихтисослаштирилган ва минтақавий савдо майдонлари тармоғини кенгайтириш, шу жумладан кўрсатиб ўтилган савдо майдонларини биржа, кўргазма-ярмарка ва аукцион савдоларининг электрон тизимига улаган ҳолда юридик шахсларни аккредитация қилиш йўли билан кенгайтириш бўйича чоралар кўриш».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги Низомда:
а) 8-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«давлат харидлари бўйича ахборот базасини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш, давлат харидларини амалга оширишда нархни шакллантириш жараёнини назорат қилиш»;
олтинчи—саккизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 9-бандда:
қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи хатбоши қўшилсин:
«кичик бизнес субъектлари унда кенг иштирок этишини назарда тутадиган давлат харидларини амалга оширишда танлов ва тендер тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва уларни қўллашни кенгайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш»;
ўн саккизинчи—ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўққизинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«давлат харидлари бўйича маълумотлар, шу жумладан давлат харидлари бўйича бюджетдан маблағ олувчилар томонидан жойлаштириладиган буюртмалар, шунингдек бюджетдан маблағ олувчилар томонидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар бўйича маълумотлар электрон базасини шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш;
Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи функциясини амалга оширади»;
в) 10-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи функциясини бажариш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлардан зарур материалларни олиш;
давлат харидлари жараёни қатнашчиларидан кичик бизнес субъектлари учун ажратилган квоталарга риоя этилишига тегишли бўлган ахборотларни сўраш»;
г) 11-банднинг учинчи хатбошидаги «бюджетдан маблағ олувчилар томонидан сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг сунъий кўпайтирилиши» сўзлари «давлат харидларини амалга оширишда, шу жумладан бюджетдан маблағ олувчилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилинганда нархларни ошириб юбориш мавжудлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 67-позиция қўшилсин:
«67. | Риэлторлик фаолияти. | ». |
Хизматдан фойдаланиш Мурожаат ҳолатини билиш