Махсус имкониятлар
 
Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳокимлик раҳбариятининг фукционал вазифалари / Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифаларининг тақсимоти
  Чоп этиш версияси     Юклаб олиш (pdf)

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифаларининг тақсимоти

Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларига, маънавий-маърифий тарбиявий ишларга ҳамда хукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик ишларига раҳбарлик қилади;

Оилада маҳалла ва меҳнат жамоаларида хотин-қизларнинг мавқеини ошириш борасидаги давлат сиёсатини юритиш, аёлларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, давлат ва нодавлат ташкилотларининг шу масалаларга оид фаолиятини ва харакатларини мувофиқлаштиради, корхона, ташкилот ва муассасаларда аёлларнинг ижтимоий муҳофазасини оширишда иштирок этади.

Маҳаллалар, ўқув муассасалари, меҳнат жамоаларида аёлларнинг юксак ватанпарварлик, миллий ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, бегона диний оқимларга қарши курашга оид тарғибот ишларини ташкил етади, аёллар ўртасида жамиятимизга зид ғоялар тарқалишининг олдини олиш чораларини кўради.

Хотин-қизларни маънавий, ижтимоий ва касбий жиҳатдан қўллабқувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза этишга ё‘налтирилган тадбирларни уюштиради.

 Хотинқизларнинг маънавий-ахлоқий ва жисмоний камолотини таъминлашга, сиёсий, иқтисодий ва хуқуқий билимларини оширишга оид тадбирларни ташкил қилади.

Хотин-қизлар репродуктив саломатлигини яхшилаш, улар ўртасида оммавий спорт турларини ривожлантириш, ушбу соҳага ҳомийларни жалб этиш масалалари билан шуғулланади.

Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича котибият фаолиятига раҳбарлик қилади, хотин-қизлар қўмитаси ишларини ташкиллаштиради.

- вилоят хотин-қизлар Кенгаши;

- вилоят “Оила” илмий-амалий маркази;

- вилоят “Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш” ассотсиатсияси;

- вилоят “Тўмарис” жамғармаси;

- “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси вилоят бўлими;

- вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси;

- “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармаси вилоят бўлими;

- вилоят Ногиронлар жамғармаси;

- вилоят Кўзи ожизлар жамияти;

- вилоят “қизил Ярим Ой” жамияти;

- “Олима аёл” уюшмаси вилоят бўлими;

- “Интербилим” аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш маркази;

- “Хамдард” аёллар маркази;

- “Истиқбол” аёллар маркази;

- “Соғлом оила” репродуктив саломатлик ташкилоти;

- “Меҳригиё” аёллар маркази;

- “Она меҳрибон” аёллар ва болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази;

- “СОС” болалар маҳаллалари Ўзбекистон ассотсиатсияси вилоят филиали;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Республика Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорлари, вилоят ҳокими қарорлари ҳамда фармойишлари ижросини мажмуа котибияти аппарати, ўз тасарруфидаги ташкилотлар ва идораларда такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш масалалари.

Вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси

- миллий ғоя ва мафкура масаласи билан боғлик долзарб муаммоларни, бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни таҳлил қилиш, уларнинг аҳоли қатламларига таъсирини ўрганиш, миллий манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружлар моҳиятини очиб бериш;

- халқимизнинг кўп асрлик маънавияти ва миллий кадриятлари, диний карашлар ва ҳаётий удумларига, ёшларимизнинг онгини заҳарлаб, маънавий жиҳатдан қарам этишга қаратилган мафкуравий хатарларга қарши самарали кураш олиб бориш масалалари;

- фуқароларимиз қалбида миллий тафаккур ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш, уларни онгли яшашга, ўз фикрига эга бўлишга, турли маънавий тажовузларга қарши тура оладиган қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган амалий тавсиялар тайёрлаш;

- маънавий-маърифий тарғибот ишларининг таъсирчанлигини таъминлайдиган замонавий ахборот технологиялари ва механизмларини, жамиятимизнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган услубларни ишлаб чиқиш, давлат ва жамоат ташкилотлари учун тегишли тавсия ва таклифлар тайёрлаш масалалари билан шуғулланади;

Вилоятдаги қуйидаги жамоат ташкилотлари ва давлат идоралари фаолиятини самарали мувофиқлаштириб боради:

- “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари бирлашган таҳририяти;

- “Маънавият ва маърифат” маркази вилоят бўлими;

- “Ўзбеккиновидео” давлат агентлигининг вилоят бўлими;

- Республика журналистлар уюшмаси вилоят бўлими;

- Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими;

- вилоят телерадиокомпанияси;

- вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси;

- вилоят “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси;

- вилоят “Олтин мерос” жамғармаси;

- Вилоят “Ватанпарвар” ташкилоти

- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг жойлардаги муҳбирлари;

 Минтақавий-ҳудудий матбуот нашрлари газета ва журналлар. 


Киритилган вақти: 25/02/2017 09:32 Кўрилганлиги: 251
 
Жами мурожаатлар: 1228 (100%)
Кўриб чиқилган: 1013 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 215 (18%)

Мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишни онлайн қилиш канчалик зарур?

Матнда хатолик топдингизми?
 
Ташриф:
Кўришлар:
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг